Қува будда ибоддтхонаси (7-8 а.лар) — қад. Шаҳристон ёдгорлигининг шим. томонидаги рабод қисмида бунёд этилган ибодатхона. Археологик текширишлар натижасида шу аниқпандики, ВИИ аср охири — ВИИИ аср бошларида Шаҳристонда уй-жой ва аҳоли кўпайиб, ундан ташқ-аридаги ҳудудни ўзлаштиришга эҳтиёж туғилган. Ушбу жойда 80 дан ортиқ хона, 5 та кўча ва улар билан боғлиқ марказий майдон қазиб очилган. Унинг шимолида эса ВИИ—ВИИИ асрларда фойдаланилган будда ибодатхонаси қоддиқлари кавлаб ўрганилган. Ибодатхона 2 та катта залдан иборат бўлиб, бири сиғиниш учун, иккинчиси ибодат қилишга мўлжалланган. 1хонада илоҳ (худо)ларга қурбонликлар (гул, мева-чева ва бошқалар) келтирилиб, ўртадаги тагкурасига қўйилган ва ибодат қилувчилар айланиб чиқиб кетишган. Унинг ёнғинасида асосий ибодат бажариладиган хона бўлиб, уни ярми сақтанган холос. Кучли ёнғин натижасида бинолар ва улардаги буюмлар куйиб йўқ бўлиб кетган. Шунга қарамай, 2 отлиқ ва улар ёнидаги жангчилар ҳайкалларининг парчалари сақланган. Ҳайкаллар. тасвирлар мажмуасила ёвузлик илоҳи Мара, яхшилик илоҳи ва будда ҳимоячиси Шри-деви, Манжушра сиймолари яхши сақланмаган.

Қува будда ибоддтхонасии. ўзининг меъморий ечими билан Ўрта Осиедаги Будда иншоотларидан айрим белгиларига кўра бир оз фарқ қилади. Хусусан, Будда ибодатхоналарига хос ва диний маросим ўтказишда фойдаланилган айрим меъморий белгилар бунда учрамайди. Қува будда ибоддтхонасии. қурилишида кўпроқ мавжуд шарт-шароит ва маҳаллий қурилиш анъанасидан фойдаланилган. Яна бу ердан топилган ҳайкаллар тасвирларида, айниқса, юз тузилишида бир оз бўлса-да, туркийлашган қиёфа беришга ҳаракат қилинган. Бу ибодатхона ва топилмалар мутахассислар томонидан кўплаб тортишувларга сабаб бўлди. Бу иншоот будда динидаги мустақил оқим — вад-жраяна йўналишига тааллуқли ягона ёдгорлик деб талқин этилмоқда. Бу оқим кўпроқ ҳиндуизм таъсирида бўлиб, Ўрта Осиёда фақат Қува будда ибоддтхонасии.да кузатилган.

Қува будда ибоддтхонасии. топилмалари Ҳиндистон ва Шарқий Туркистонда аниқланган материалларга ўхшашлиги билан, ўрта асрлардаги маданий-иқтисодий алоқаларни янада ривожланганини, маданият ва санъатни юксалганини кўрсатади.

Адабиёт

  • Булатова В.А., Древняя Кува, Т., 1972; Ставиский Б.Я., Судби буддизма в Средней Азии (по археологическим данним), М., 1998.

Боқижон Матбобоев.