Қува тумани – Ўзбекистон Республикасининг Фарғона вилоятидаги туман. 1926-йил 29-сентабрда ташкил этилган. Жанубий-ғарбдан Фарғона, шимолий-ғарб ва ғарбдан Тошлоқ туманлари, шимол ва шарқдан Андижон вилоятининг Бўз, Шаҳрихон, Асака, Марҳамат туманлари, жанубий-шарқ ва жанубдан Қирғизистоннинг Ўш вилояти билан чегарадош. Майдони 440 км.кв. Аҳолиси: 275,764 киши (2024). Туманда 65 та маҳалла фуқаролари йиғини бор. Маркази – Қува шаҳри.

Қува тумани
Мамлакат Ўзбекистон
Тегишли Фарғона вилояти
Таркибида

Қорақум,Тошкент,

Акбаробод,Дўстлик
Маъмурий маркази Қува шаҳри
Асос солинган санаси 1926-йил
Ҳоким Умаров Халимжон Комилович [1]
Ҳоким о`ринбосари Умаров Нодир Қодирович
Расмий тиллар Ўзбекча
Аҳоли (2016)

275,764
(Эркаклар-50,66%

Аёллар - 49,34 % )
Зичлиги 626 киши./км²
Миллатлар таркиби ўзбеклар (90%), тожиклар (3,8%), қирғизлар (3,2%)
Динлар таркиби мусулмонлар
Майдони 440 км²
Вақт минтақаси УТC+5
Почта индекси 713910
Расмий сайти www.қува.уз
Харитада
Quva tumani xaritada

Тарихи

Қува – Фарғона вилояти Қува туманидаги шаҳар, 1974 йил 23 июлдан туман маркази. Фарғона шаҳридан 40 км шарқда. Яқин стансияси 4 км. Аҳолиси 40 минг киши. Қува Фарғона водийсидаги энг қадимги шаҳарлардан бири. Шаҳарнинг вужудга келиши ва номи ҳақида турли ривоятлар мавжуд. "Фарғона тарихи"нинг муаллифи Ибратнинг ёзишича, Қубод (ёки Қубо) деб аталиб, кейинчалик „Қува“ шаклини олган. Қува ва Даван давлати тўғрисида дастлабки маълумотлар милоддан аввалги 2 асрга мансуб Хитой манбаларида келтирилган. Ўша даврда Қува кенгайиб қўҳандиз, шаҳристон ва рабод каби уч қисмдан иборат бўлган. Шаҳар тевараги икки қатор қалин ва баланд мудофаа девори билан ўралган. Рабодда баланд (3,6 м) яхлит тагкурси устида будда ибодатхонаси қад кўтарган. Ибодатхона ВИИИ аср бошларида араблар томонидан вайрон қилинган. 9-12 асрларда Қува Фарғонанинг йирик, кўркам ва обод шаҳрига айланган. Истахрийнинг таъкидлашича, Қува катталиги жиҳатидан Фарғонада Ахсикатдан кейин иккинчи шаҳар ҳисобланган. Ибн Ҳавқалнинг ёзишича, Қува Сайхун (Сирдарё)гача етиб борадиган наҳр соҳилида қад кўтарган. Унинг марказида Регистон майдони, кўҳандизда жомеъ масжиди, рабодида эса сарой, қамоқхона ва бозорлари жойлашган. Қува мўғуллар истилоси оқибатида вайрон этилиб, 14-16 асрларда қасаба шаклидаги масканга айланган. Ёқут Ҳаммавий Қувани катта шаҳар деб атайди. Шаҳар Маҳмуд Қошғарийнинг "Девону луғотит-турк" асарига илова қилинган харитасида кўрсатилган. Қувада ҳунармандчилик ривожланган. Темирчилик ва шишасозлик юксак даражага етган, шаҳарнинг ўз тангаси зарб қилинган. "Бобурнома"да Андижондан 4 оғоч (фарсах)нарида жойлашган қишлоқ деб айтилади. Қувада 1956-60 йилларда Й. Ғуломов бошчилигида (В.Жуков, И. Аҳроров, В. А. Булатова, А.Муҳаммаджонов, Ҳ.Муҳамедов, М. Аминжонова) археологик қазишма ишлари олиб борилди. Археологик маълумотларга кўра, ўрта асрларда Қуванинг умумий майдони 100-120 га ни ташкил этган. Шундан шаҳристон 12га ва унинг шимолий-шарқий бурчагидаги арки аъло 1га майдонни эгаллаган (шаҳристон ва арк қолдиқлари ҳозиргача сақланган). 1998 йил Аҳмад ал-Фарғонийнинг 1200 йиллик юбилейига тайёргарлик кўриш вақтида Қувада археологик қазишмалар олиб борилди. Бунинг натижасида шаҳристоннинг мудофаа девори остидан 8м дан зиёд чуқурликдан милоддан аввалги 2-1 асрларга оид моддий маданият буюмлари топилди. 1998-йилдаги қазишма ишлари натижасида шаҳарнинг уч дарвозаси ўрни аниқланди, шаҳар харобаси ҳудудидан турар жой бинолари мажмуаси ва унинг шимолида 7-8 асрларга оид будда ибодатхонаси ҳамда у ердаги будда илоҳлари ҳайкаллари топилди. Қувадан бир қанча машҳур кишилар, хусусан , Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Қубовий, Рукниддин Қубовий, Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Қубовий, Абдуқаюм Вахмий, Шокиржон Ҳакимий ва бошқалар етишиб чиққан.

Табиати

Ер юзаси адир ва адир олди текисликларидан иборат. Жанубдан шимолга пасайиб боради. Иқлими континентал; қиши юмшоқ, ёзи иссиқ. Январнинг ўртача температураси −2,5° дан −3,2° гача, июлники 27-29°, энг паст температура −26°, энг юқори температура 42°. Йиллик ёғин 170–230 мм.

Вегетация даври 210-220 кун. Совуқсиз кунлар 204 кун давом этади.

Тупроқлари бўз, ўтлоқи-бўз, ўтлоқи ва тоғ-ўтлоқи тупроқлар. Ҳудудининг кўп қисми ўзлаштирилган, ёввойи ўсимлик кам сақланган. Туманнинг суғориладиган қисмида ажриқ, шўра, терак, тол, жийда ва бошқа; адирларда қўнғирбош, ранг, қатрон, бетага, чалов, шувоқ ва бошқа ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, қуён, жайра, тошбақа; қушлардан бедана, каклик, каптар, қарға, қалдирғоч, сувларда ҳар хил балиқлар бор.

Аҳолиси

Асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, қирғиз, рус ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км²га 626 киши. Қомусий олим Аҳмад ал-Фарг`оний туг`илган юрт эканлиги алоҳида та'кидлаб о`тилади. Бундан ташқари Қува туманида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Иброҳим Раҳим, Ўзбекистон халқ артистлари Таваккал Қодиров, Абдулҳошим Исмоилов, О`збекистонда хизмат ко`рсатган артист Абдулҳай Каримов ва жуда кўплаб машҳур шахслар таваллуд топишган.

Иқтисодиёти

Аҳмад Ал-Фарғоний хиёбони

Асосан, қишлоқ хўжалигига ихтисослашган. 2500 дан ортиқ кичик корхона, микрофирма ва бошқа корхоналар мавжуд. Саноат корхоналаридан пахта тозалаш заводи, дон маҳсулотлари комбинати, автокорхона, „Иссиқнон“ корхонаси, мебел комбинати, мевани қайта ишлаш корхонаси, қандолатчилик фабрикаси, тўқимачилик корхоналари ишлаб турибди. Савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари аҳолига хизмат кўрсатади. 3 қўшма корхона бор.

Қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи – пахтачилик, ғаллачилик. Ширкат, фермер хўжаликлари бор. Туман хўжаликлари Охунбобоев номидаги канал, Жанубий Фарғона канали тармоқларидан ва Каркидон сув омбори, шунингдек, шимолий қисми У.Юсупов номидаги Катта Фарғона каналида 29,7 минг қорамол, 34,8 мингдан зиёд қўй ва эчки, 48,2 мингдан ортиқ парранда, 417 йилқи боқилади. Пиллачилик билан ҳам шуғулланилади. Шаҳарда пахта тозалаш, ғишт, мебел, тикувчилик, қандолатчилик фабрикалари, дон маҳсулотлари, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари, қурилиш ташкилотлари, йўлларни таъмирлаш ташкилоти, таъмирлаш –қурилиш бошқармаси, тўқимачилик корхоналари, деҳқон бозорлари, савдо маркази, анор шарбати ишлаб чиқарувчи сех, автокорхона бор.

Таълим

Туманда 73 умумий таълим, болалар мусиқа мактаблари, 32 лицей, 3 гимназия, 2 касб-ҳунар коллежи бор. Бундан ташқари ко`п йиллардан бери 63-ИДУМИ сифатида танилган, математика ва физикага ихтисослашган мактаб 2022-йилдан бери Қува туман ихтисослаштирилган мактаб-интернатига айлантирилган. О`қувчилари турли олимпиада совриндорлари ва халқаро мактаб о`қувчилари саналади.

3-7 ёшли болалар сони 20348 тани ташкил этиб, улардан 16455 таси (давлат МТТ ларида 12280 та, нодавлат МТТ ларида 4175 нафар) мактабгача таълимга қамраб олинган. (2022-йил кўрсатгичи.)

Археологик ёдгорликлар

Фарғона вилоятининг Қува туманида олиб борилган археологик тадқиқотлар унинг минг йиллик тарихидан дарак беради. Шаҳристондан топилган манбалар унинг йирик ҳунармандчилик ва савдо маркази бўлганлигини кўрсатмоқда. Қува мил.авв. ИВ-ИИИ асрларда пайдо бўлган.

Дастлабки археологик қазишмаларни Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Тарих ва археология институти ходимлари 1956-1970 йиллари академик Й.Ғуломов раҳбарлигида олиб борган. Археологик ёдгорликнинг турли жойларида қазишмалар олиб борилган, аркнинг Х асрда бузилиб, яроқсиз ҳолга келиб қолгани тасдиқланди. Бироқ шаҳар сиёсий ва маданий марказ сифатида ХИИИ аср бошларига қадар, яъни мўғуллар босқинигача сақланиб қолган ва йирик кентлардан бири бўлган.

1957-1959 йилларда Қува шаҳристонида ўтказилган қазишмалар чоғида археологлар кутилмаганда Будда ибодатхонасига дуч келади. Хусусан, археолог Вера Булатова мазкур ибодатхонанинг йўлаклари ва девор қолдиқларини, турли илоҳий мавжудотлар ва ҳайвонларнинг ҳайкалчаларини ва энг муҳими, Будда ҳайкалининг ибодатхона олд саҳнасида синдириб ташланган қолдиқларини топди. Бу Фарғона водийсида ягона Будда ибодатхонаси бўлиб, бу исломдан аввалги ижтимоий-сиёсий муҳитни тасаввур қилишдаги инқилобий топилма ҳисобланарди. 1968-1969 йилларда В.Булатова ибодатхона ҳудудини тўлиқ тозалаб чиқди, унинг хоналари ва ҳовлис лойиҳасини олди.

Топилмалар рестоврация қилиниб, Тошкентдаги Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва Ўзбекистон давлат санъат музейларига топширилди.

Тарих фанлари номзоди Нодирбек Абдулаҳадовнинг ёзишича, бу ибодатхона Фарғона водийсида ягона бўлиб, ҳозирга қадар тадқиқотчилар эътиборини тортиб келмоқда. Чунки Фарғонадаги бу ибодатхона Хитой ва Сўғд орасидаги ягона буддавийлик ибодатхонаси эканлиги эътироф этилган. Бундан ташқари мазкур нодир топилма Фарғона водийсида буддавийлик дини тарқалганидан далолат беради.

Қува шаҳристонининг шимолида жойлашган катта тўғри бурчакли ҳовли (11.9×11.2 м) ва ибодатхонадан (21×41 м) иборат бўлган диний мажмуанинг кириш қисмида, ер сатҳидан бор йўғи 40 см чуқурликда кўмилиб ётган, одам гавдасидан икки марта катта бўлган будда ҳайкали қазишмалар чоғида топилган эди. Бу ҳақида тарихчи олим Йўлчибой Қосимов ёзган эди:" Қувада қазиб олинган будда ибодатхонаси икки хонадан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирида алоҳида кириш жойи бўлган…

Унга кираверишда отларнинг ғоят катта ҳайкаллари ва пешонасида бош суяги тасвирланган, серсоқол маъбуд ҳайкали ўрнатилган. Ибодатхона ичида қандайдир маъбудалар ҳайкали парчалари топилган, улар будда ибодатхонасига мансуб ҳайкаллиги аниқ… Будданинг япалоқроқ юзи, „Ҳамма нарсани кўрадиган“ учинчи кўзи ҳам ўйилган. Будданинг бадани чиройли қилиб қўнғироқли зар-жияклар билан безатилган, кийимларига ёрқин кўк ва бошқа хилма-хил ранглар берилганлиги Будданинг ҳайкали жуда диққат билан пухта ишланганлигини кўрсатади. Будда бу ерда тахтда эмас, киравериш қаршисидаги деворга туташган супада ўтирган қиёфада бўлса керак. Археологлар Будданинг ҳайкалини қазиб очишгач, унинг жойидан ағдариб ташланганини аниқладилар."

Будда ҳайкалининг турган ҳолатига кўра, у арабларнинг ҳарбий юриши даврида вайрон этилган бўлиб, ҳайкалдаги кўплаб қилич излари бундан далолат беради. Мазкур будда ҳайкали ва ибодатхона ўзининг кўриниши жиҳатдан Шарқий Туркистондаги буддавийлик динига мансуб ибодатхоналарни эслатар эди. Бу эса Қувада буддавийлик дини ривожланишида Буюк Ипак йўлининг таъсири бўлганлигини кўрсатади.

Бу ҳақда қадимшунос олим Шокир Пидаев жумладан шундай ёзади: „Ўзбекистон жанубидан ташқари, буддавий ёдгорликлар Фарғона водийсида ҳам маълум бўлган. Бу ерда у ҳозирча ВИИ-ВИИИ асрларда Қува шаҳридаги ибодатхона мажмуи тимсолида намоён бўлган.

Мутахассисларнинг тахминларига кўра, Қувада буддавий ибодатхонанинг бунёд этилиши буддавийликнинг янги йўналиши-важраяна билан боғлиқ бўлиб, унинг шаклланиши милодий И минг йиллик ўрталарига бориб тақалади. Қува ибодатхонаси олди эшикли иморатлари бўлган катта тўғри бурчакли ҳовли ва ибодатхонадан иборат бўлган. Қува ибодатхонасининг ўзига хос томони -икки ибодатхонанинг ёнма-ён жойлашганлигидир.

Ибодатхона будда мифологиясининг ҳайкал кўринишидаги турли сиймолари-яратувчанлик маъбудини ифодаловчи Махешвара, барча Буддаларнинг енгилмаслик рамзи бўлмиш Бодхисатва Важрапани, Будданинг ўзи, Важрахари, одатда турли қўрқинчли иблислар қиёфасида тасвирланган дик ва даклар билан безатилган. Қува ибодатхонасидаги ҳайкаллар Бақтрия -Тохаристонда кенг тарқалган лой-ганч пластика техникаси асосида ишланган. Шу билан бирга, уларнинг ўзига хос жиҳати кўзлар ўрнига қора ва оқ тошлар қадалишидадир Бу усул кўпроқ Синсзян ҳайкалтарошлик мактабига хос. Улар ўртасидаги фарқ иконографияда ҳайкалларнинг айрим бўлакларини кўк рангга бўяшда ва энг асосийси баъзи ҳайкалларнинг қўрқинчли кўринишда ифода этилишида кузатилган. Қува ҳайкаллари илк ўрта асрлар бошларидаги Хўтан буддавий мавзулари билан ўхшашлик топади. Бу – Қувада буддавий ибодатхонаниг пайдо бўлиши беихтиёр Фарғонанинг Хўтан билан яқин алоқалари ва эҳтимол, у ўша воҳадан келиб чиққан кишилар томонида қурилган ва безатилган, деб тахмин қилиш имконини беради“.

Буддавийлик динига доир асори-атиқалар Қува шаҳристонида кейинги даврларда олиб борилган археологик тадқиқотлар чоғида ҳам аниқланган. 2002 йили Қува шаҳристонининг шимоли – шарқий қисмида тарих фанлари номзоди Г.П.Иванов бошчилигида олиб борилган навбатдаги қазишмалар чоғида 280 см чуқурликда дуч келинган.

Таъкидлаш жоизки, буддавийлик қадимги Қува аҳолисининг сиғинган ягона дини бўлмаган. 1956-1958 ҳамда 1997-1998 йиллардаги қазишмаларда монийлик, оташпарастлик дини билан боғлиқ топилмалар ҳам аниқланган.

Тиббиёти

Ҳозир туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 2155 қабул қувватига эга 13 та амбулатория поликлиника муассасалари, жумладан, 1 та кўп тармоқли поликлиника, 7 та оилавий поликлиника (ОП), 6 та оилавий шифокорлик пунктлари (ОСҲП) ва 428 ўрин жойга эга туман марказий шифохонаси (6 та бўлим: Ички касалликлар 90 ўрин жой, болалар бўлими 60 ўрин жой, режали жаррохлик 50 ўрин жой, юқумли касалликлар 60 ўрин жой, туғруқхона 138 ўрин жой, СҲТТЙОБ 30 ўрин жой), тез тиббий ёрдам бўлими, СЕОМ ва ёрдамчи бўлинмалар фаолият кўрсатмоқда.

Бугунги кунга қадар туманда жами 350 нафар шифокор, 2220 нафар ўрта тиббиёт ходимларидан иборат 128 та „тиббиёт бригадалари“ ташкил этилди. (2022-йил маълумоти)

Манбалар