Quyi Chirchiq tumani
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
|
| ||
| туман | ||
|---|---|---|
| Таркибида | Тошкент вилояти | |
| Маъмурий маркази | Дўстобод | |
| Расмий тиллар | Ўзбек Қозоқ | |
| Вақт минтақаси | УТC+5 | |
| Харитада | ||
|
| ||
Қуйи чирчиқ тумани - Тошкент вилоятидаги туман. 1926-йил 29-сентабрда ташкил этилган. 1962-йил декабрда Оққўрғон туманига қўшиб юборилган. 1973-йил декабрда қайта ташкил қилинган, 1978 — 91 йилларда Ғалаба тумани деб аталган. Шимолида Чиноз ва Янгийўл, шарқда Ўрта Чирчиқ, жанубида Оққўрғон туманлари, ғарбдан Сирдарё орқали Сирдарё вилояти билан чегарадош. Майдони 0,56 минг км2. Аҳолиси 96 минг киши (2005). Туманда 1 шаҳар (Дўстобод), 9 қишлоқ фуқаролари йиғини (Гул, Истиқлол, Кетмонтепа, Май-донтол, Тошлоқ, Тошовул, Янгиҳаёт, Ўзбекистон, Қўрғонча, Юлдуз) бор. Маркази — Дўстобод шаҳри
Табиати.
Туман ҳудуди Чирчиқ ва Оҳангарон дарёлари қуйи оқимлари оралиғида жойлашган. Ер юзаси, асосан, ясси текислик, шарқдан ғарбга томон пасайиб боради. Иқлими континентал, қиши нисбатан юмшоқ, ёзи узоқ давом этади, иссиқ ва қуруқ. Январнинг ўртача температураси — Г дан —1,5° гача, июл-ники 26— 27°. Йилига 250–350 мм ёғин тушади. Вегетация даври 200 — 212 кун. Суғориш каналлари ўтказилган. тупроғи, асосан, бўз тупроқ. Грунт сувлари ер юзасига яқин ерларда ўтлоқи ва ўтлоқи ботқоқ тупроқлар, дарё соҳилларида аллювиал тупроқтар тарқалган. Ерлар қишлоқ хўжалиги да ўзлаштирилганидан табиий ўсимликлар кам. Сирдарё бўйларида баъзан тўқайлар учрайди. Юлғун, туран-ғил, ёввойи жийда ва бошқа ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, юмронқозиқ, қўшоёқ, кўрсичқон, тошбақа, калтаке-сак, тўқайларда чиябўри, ёввойи қуён, қушлардан ўрдак, қирғовул, чумчуқ, лойхўрак ва бошқа учрайди. Сувларида сув каламуши, бақа, сув илони, балиқлар бор.
Аҳолиси
Асосан, қозоқлар, ўзбеклар, шунингдек, корейс, рус, татар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2га 171 киши. Шаҳар аҳолиси 13,6 минг киши, қишлоқ аҳолиси 82,4 минг киши.
Маданият

Хўжалиги
Туманда 240 га яқин хусусий, 180 кичик корхона ва бошқа бор. Шулардан йириклари: пахта тозалаш заводи, балиқчилик хўжалиги, "Нисси" қўшма корхонаси (шоли маҳсулоти етиштиришга ихтисослашган), автокорхона ва бошқа Қуйи чирчиқ туманида пахтачилик, ғал-лачилик етакчи ўринда. Пилла ҳам етиштирилади. Тумандаги 11 ширкат хўжалигидан 8 таси пахта ва ғалла, биттаси шоли етиштиришга, биттаси боғдорчиликка ихтисослашган. 387 фермер, 160 деҳқон хўжалиги фаолият кўрсатади. Қуйи чирчиқ тумани ерларига пахта, ғалла, шоли, каноп, сабзавот, кар-тошка, озуқа экинлари экилади. Боғлар ва токзорлар мавжуд. Тумандаги жамоа ва шахсий хўжаликларида 23 минг қорамол (шу жумладан, 11,5 минг сигир), 6,9 минғ қўй ва эчки бор, шунингдек, парранда, йилқи ҳам боқилади.
2004/05 ўқув йилида туманда 51 умумий таълим мактаби (22,2 минг ўқувчи), 2 касб-ҳунар коллежи (520 ўқувчи) фаолият кўрсатди. 19 кутубхона, 16 клуб муассасаси, 5 стадион, спорт майдончалари ва бошқа спорт иншоотлари бор. 2 касалхона (240 ўрин), туғруқхона, 2 поликлиника, 15 фелдшер-акушерлик пункти, 16 қишлоқ-врачлик пункти ва бошқа тиббий муассасаларда 116 врач, 688 ўрта ва кичик тиббий ходим аҳолига хизмат кўрсатади. Туман ҳудудини шарқдан Тошкент — Ангрен темир йўл линияси кесиб ўтган. Тошкент — Дўстобод, Тошкент — Оққўргон автомобил йўллари ҳам туман ҳудудидан ўтган. Туман марказида Хотира майдони барпо этилган. 1927-йилдан "Эркин сўз" туман газ. чоп этилади (адади 1620).
| 2010 | 2011 | 2012 | 2013 | 2014 | 2015 | 2016 | 2017 | 2018 | 2019 | 2020 | 2021 | 2022 | 2023 | 2024 | 2025 | |
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Аҳоли туг`улиши [2] | 2180,0 | 1983,0 | 2061,0 | 2163,0 | 2294,0 | 2393,0 | 2316,0 | 2140,0 | 2331,0 | 2385,0 | 2456,0 | 2811,0 | 2801,0 | 2682,0 | 2737,0 | 0/0 |
| Доимий аҳоли сони[3] | 97,9 | 99,1 | 99,2 | 99,7 | 100,5 | 101,5 | 102,7 | 103,9 | 104,9 | 106,2 | 107,9 | 110,1 | 111,9 | 114,2 | 115,9 | 117,7 |
| Аҳоли зичлиги[4] | 174,8 | 177,0 | 177,1 | 178,0 | 179,5 | 181,3 | 183,4 | 185,5 | 187,3 | 189,6 | 193,2 | 197,6 | 199,8 | 205,0 | 208,0 | 210,2 |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ статистика агентлиги. „стат уз бо`йича қилинган статистика“ (26 март 2025 йил о’збекистон республикаси миллий статистика қо’митаси.). 2025-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 15-июл.
- ↑ „туг`илиш сони“ (26 03 2025). 2025-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 15-июл.
- ↑ „доимий аголи сони“ (26 03 2025). 2025-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 15-июл.
- ↑ „аҳоли зичлиги“ (26 03 2025 йил). 2024-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 15-июл.