Quyi Dunay tekisligi
Қуйи дунай текислиги, Руминия пасттекислиги — Руминия ва Болгариянинг шим. қисмидаги текислик. Шимолида Карпат тоғлари билан жанубда Болгария платоси оралиғида. Узунлиги 560 км, эни 40–120 км. Юзаси плейстоцен аллювий ва лёсслари билан қопланган мезозой ва кайнозой ётқи-зиклари билан тўлган тектоник букилмада жойлашган. Ер юзаси ўр-қирли, дарё водийлари, ясси жар ва жарликлар билан кесилган. Дунай дарёси делтаси ва водийсида катта ҳудудлар ботқоқликлардан иборат. Кўл кўп. Икдими мўъта-дил, континентал. Январнинг ўртача температураси —1°, —3°, июлники 22—23°. Йиллик ёғин 400–600 мм. Дунай дар-ёси водийсида ўрмонлар сақланган. Қ.Қуйи Дунай текислигининг катта қисмидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилади. Руминия пойтахти Буха-рест шаҳри жойлашган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |