Quyi Tunguska
| Қуйи Тунгуска | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Майдони | 2 989 км² |
| Ҳавзаси | 473000 |
| Жойлашуви | |
| Давлат | Россия |
Қуйи тунгуска ёки Низҳняя Тунгуска - РФ Иркуцк -вилояти ва Красноярск ўлкасидаги дарё. Енисейнинг ўнг ирмоғи. Узунлиги 2989 км, ҳавзасининг майдони 473 минг км². Лена — Ангара сувайирғичидан бошланиб, Ўрта Сибир ясситоғлиги бўй-лаб оқади. Остоналари бор. Асосан, қордан тўйинади. Ўртача сув сарфи қуйилиш жойида 3680 м³/сек. Октабрда музлаб, майда муздан бўшайди. асосий ирмоқлари: ўнгда — Кочечум, Виви, Тутончана, Северная; чапда — Непа, Катта Ерёма, Илимпея, Тай-мура, Учами. Суви кўпайганда Тура шаҳарчасидан қуйилиш жойигача кема қатнайди. Қуйилиш жойида Туруханск пристани жойлашган. Қуйи Тунгуска ҳавзасида Тунгуска кўмир ҳавзаси бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Гидрологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |