Quymuch nervi
Қуймуч нерви — одам ва умуртқали ҳайвонлардаги энг йирик нерв. Орқа мия ўсиқлари ва орқа мия тугунининг сезувчи толалари (одамда 4, 5-жуфт бел ва 1—3-жуфт думғаза нервлари)дан ҳосил бўлади. Бу нерв думғаза чигалидан узун тармоқлар тарзида ноксимон мускул ости тешиги орқали чиқади. Қуймуч нерви битта яхлит бириктирувчи тўқима пардаси билан ўралган, катта болдир ва кичик болдирнинг умумий нервларидан иборат. Булардан бири оёқ кафти ва болдирнинг орқа гуруҳ мускулларини иннер-вациялайди, у тизза, панжа бўғими ва панжанинг кафт териси билан медиал томондаги терисига тармоклар беради. Иккинчиси умумий кичик болдир не-рви чуқур (ҳаракатлантирувчи толалар) ва юза (сезувчи толалардан иборат) шохларга бўлиниб, товон ва болдирнинг ташқи томонидан терисини ин-нервациялайди. Қн.нинг оғриқли яллиғланиши — ишиас кўпроқ қузатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Нерв системасига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |