Қуён сакраб сакраб 10 йил яшайди

Қуён — товушқонлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Уй Қуёнларининг аждоди ёввойи Қуёнлар ҳисобланади. Мадагаскар ороли, Жанубий Американинг жанубий вилоятлари ва Антарктидадан ташқари Ер юзининг ҳамма қисмида тарқалган. Уй Қуёнлари ёввойиларига қараганда анча йирик, гавдаси узунлиги 70 см гача (ёввойилари 44 см гача). Қуён серпушт, тез етилади, гўшт ва мўйна, тивит олиш учун урчитилади. Йил мобайнида кўпая олади. Урғочиси 3—4 ойлигида жинсий етилади, 5—6 ойлигида қочирилади. 28—32 кунда болалайди. Йилига бир Қ. 3—6 марта, ҳар сафар 5—8 (баъзан 15 ва ундан ортиқ) бола туғади. Наслдор қ. болалари 30—45 кунлик вазни 800—900 г бўлганда онасидан ажратилади. Тез етиладиган зотлар 65— 70 кунлик вазни 1,8–2 кг, кеч етиладиганлари 90—120 кунлик вазни 2,8–4 кг бўлганда сўйилади. Гўшт чиқими 47—60%. Кузги туллашдан кейинги қишки териси энг сифатли ҳисобланади. Дунёда 60 дан ортиқ зоти бор. Жун қопламига кўра мўйнали ва тивитли зотларга бўлинади. Қуён 7— 10 йил яшайди. Хўжаликда фойдаланиш даври 2—3 йил. Асосан, кўкат, илдизмевалар, сабзи-карам силоси, майин хашак; дон-дун, омухта ем ва бошқа консентратлар, гўшт-суяк ва балиқ уни; минерал қўшимчалар — суяк уни, ош тузи ва бўр билан боқилади, хонадонларда боқилганда озиқ-овқат чиқитлари ҳам берилади. Қуён тез етилади ва кўпаяди, шу боис ундан қисқа вақт ичида кўплаб парҳез гўшт олиш мумкин. Йилига бола она қуён ҳисобига 70–80 кг гўшт ва 25-35 дона мўйна олиш мумкин. Қуён гўшти таркибида оқсил кўп, холестерин кам бўлганлиги туфайли болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар, шунингдек, ошқозони касалланган ва юрак-томир касаллигига чалинган кишилар учун жуда фойдалидир. Энг муҳими, бир килограмм қуён гўшти етиштириш шунча қўй ёки қорамол гўшти етиштиришга нисбатан кам харажатлидир.

Қуёндан жуда майин ва нозик тивит олинади, ундан шарф, рўмол, свитер, беретка, пайпоқ ва бошқалар тўқилади. Шунингдек, қуён терисидан қўлқоп, сумка, енгил оёқ кийим ҳам тайёрланади.

Қуён зотлари: ҳозир республикамизда оқ великан, кулранг великан, Россия мордери, шиншила, капалаксимон, олмахонсимон, кумушсимон, қора қўнғир, вена зангори, фландр, рекс, палтава, бургунд, калифорния, нзб, нзч ва бошқа зотли қуёнлар боқилмоқда.

Парваришлаш. Қуён боқиладиган жой зах ва нам бўлмаслиги керак. Қуён боқиб, кўп даромад олиш учун биринчи навбатда серпушт она қуёнлар сонини кўпайтириш лозим. Шундагина маҳсулот (гўшт, тивит, мўйна) нинг таннархи арзонга тушади ва сифати яхшиланади. Қуён болалари 60-65 кунгача оналарини эмизиб боқилади ва вазни 1,8-2,2 кг. га етиши билан гўштга сўйилади. Қуённинг 1 кг семириши учун ўрта ҳисобда 3,0-3,5 кг озиқа бирлиги сарфланади. Семиртирилган қуёнларнинг гўшт чиқими 50-60 фоизни ташкил этади.

Гўштга сўйиладиган қуёнларнинг тирик вазни ўрта ҳисобда 3–4 кг бўлади. Янги туққан қуён кунига 4-5 марта озиқланади. Асосан кўк озуқалар, жумладан, кўк беда, маккажўхори, буғдой, қоқиўт, қўйпичак, полиз экинларининг барги, дарахт шохлари, олма, тол ва ток новдаларини хуш кўриб ейди. Қуёнларга суяк уни, бўр ишлатилган оҳак, картошка, сабзи, лавлаги, нўхат дони, арпа дони ва қўшимча равишда овқатига макроэлементлар қўшиб берилади. Қуёнларга бериладиган озуқаларнинг 70 фоизини консентрат озуқалар ташкил қилади. Қуёнлар сули, арпани ҳам исте’мол қилади. Арпа қуёнларга намланган ёки ширали озуқаларга аралаштирилган ҳолда едирилади. Бўғоз қуёнлар парваришига алоҳида э’тибор бериш талаб этилади. Уларнинг рационини тинчлик давридагига нисбатан бўғозлик даврининг бошида 30 фоиз, охирида эса 70 фоиз кўпайтириш керак. Қуёнлардан олинадиган маҳсулотларнинг сифати ва салмоғи уларни сақлаш шароитига боғлиқдир. Қуёнларни катакларда сақлаш зарур. Чунки катакларда сақланган қуёнларда касаллик кам учрайди ва микроиқлим яхши бўлади. Ҳар бир катакнинг майдони 0,5-0,7 м2 дан кам бўлмаслиги керак. Катакнинг ўртасида охур бўлиши зарур. Сув идишлари ҳар бир қуёнга алоҳида бўлади. Айрим ҳолларда қуёнлар симтўрлар билан ўралган ҳолда ҳам боқилади. Уй қуёнлари 5-12 йилгача яшайди. Бу

Манбалар