Quyonchilik


Қуёнчилик - чорвачиликнинг қуёнларни урчитиш билан шуғулланадиган тармоғи. Қуёнчиликнинг асосий маҳсулоти — гўшт, тери ва тивит. Қуён гўшти тўйимли парҳез маҳсулоти; териси мўйна саноати учун муҳим хом ашё; тивити иссиқлик ўтказувчанлиги жиҳатидан меринос қўйлари жунидан қолишмайди, трикотаж, фетр, духоба ва бошқа маҳсу-лотлар тайёрлашда ишлатилади.
Ўзбекистонда ХХ асрнинг 30-йилларидан ривожлана бошлади. Шу даврда наслдор қуёнлар етишти-рувчи бир неча давлат, жамоа хўжаликлари ва давлат наслчилик парваришхоналари барпо этилди. Якка хусусий (томорқа) хўжаликларда Қуёнчилик ривожланди. Урушдан кейинги йилларда Қуёнчилик маҳсулотлари кўпайди. Қуёнчилик фермаларида гўшти, териси ва тивити, айрим хўжаликларда фақат гўшти учун боқилади. Гўшт-тери учун қуён боқиладиган фермаларда ҳар бир она қуёндан ўрта ҳисобда (йилига 4 марта 5 тадан болалайди) 20 тадан бола, яъни йилига 50 кг дан ортиқ гўшт ва 20 дона тери (микроиқлими бошқа-риладиган биноларда 30—35 қуён боласи ёки 75–80 кг гўшт) олинади. Бройлер қуён болаларини семир-тириш учун боқувчи фермалар уларни оналари билан боқиб, ёши 2— 2,5 ойлик ва тирик вазни 2 кг ча бўлганда бошқа хўжаликларга сотади. Тивит учун қуён боқиладиган фермаларда ҳар бир катта қуёндан йилига 350—700 г тивит олинади.
Қуёнчилик фермаларини наслдор қуёнлар билан таъминлаш учун наслчилик фермалари ва наслчилик хўжаликларида қуёнларнинг энг яхши зотлари: шиншилла, катта оқ қуён, катта кулранг қуён, кумушранг, кўк, қора-қўнғир, фландр, ангор қуён ва бошқа зотлари етиштирилади. Ўзбекистонда шиншилла, оқ улкан, мардер, қора-қўнғир, вена зангориси, оқ калифорния, оқ ҳамда қизил тивитли каби зотлари (умумий бош сони 100 мингдан кўпроқ), асосан, ҳаваскор, шахсий ва фермер хўжаликларида парҳез гўшти, момиғи ва мўйнаси учун боқилади. Ҳар йили 30 минг дона атрофида қуён териси тайёрланади.
Қуён гўшти энг кўп етиштириладиган мамлакатлар Франсия, Италия, АҚСҲ, шунингдек, Буюк Британия, Венгрия, Полша ва бошқа
Яна қаранг
Адабиёт
- Помитко В.Н., Александров В. Н., Учебная книга кролиководства, 2 изд., М., 1985.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |