Қуёнқулоқ, линделофия — говзабондошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўцимон ўсимликлар туркуми. Ўрта Осиёда, Афғонистон ва Эронда тарқалган. Ўзбекистонда узун устунчали Қ. ёки кўкгул тури ўсади. Илдизи ўқилдиз. пояси тик, бўйи 40—80 см. Илдиз бўғзидаги барглари йирик (уз. 25—50, эни 2—5 см), тўпгули рўваксимон, гули кўк-ҳаворанг. Июн — сентабрда гуллаб уруғлайди. Меваси ёнғоқча. Тоғ зонаси, дарё, канал ва йўл бўйларида, пахтазорларда ўсади.