Қуёнқуйруқ — сигирқуйруқдошларга мансуб икки йиллик бегона ўт. Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Пояси тик ўсади, бўйи 30— 120 см, кам шохлайди, илдиз олди барглари чўзинчоқ, пацимон шапалоқли, юқоридагилари наштарсимон, арра тишли. Гуллари сариқ, шингил тўпгулга йиғилган. Илдизи ўқилдиз. Май — октабрда гуллаб мевалайди. меваси шарсимон кўсакча. Уругидан кўпаяди. Уруғлари паст ва юқори температурада ҳам қўкариб чиқаверади. Алр. — майда уруғидан майса, илдиз бўғизидан нов-далар пайдо бўлади. Беда, дон экинлари, ғўза ва бошқа чопиқталаб экинлар орасида учрайди. Боғларда, узумзорларда, йўл ёқаларида ва ташлан-диқ ерларда ҳам ўсади.

Кураш чоралари: ерни чуқур ҳайдаш.