Quyosh tizimi

Қуёш тизими, Қуёш системаси — Қуёшнинг гравитацион таъсир майдони ичида ҳаракатланувчи осмон жисмлари (Қуёш, сайёралар, сайёраларнинг йўлдошлари, кичик сайёралар, кометалар, космик чанглар) мажмуи. Қуёш тизими чегарасининг кўринма ўлчами Плутон орбитаси (тахминан 40 а.б., қ. Астрономик бирлик) билан аниқлансада, аммо унинг ҳақиқий чегараси энг яқин юлдузгача (230 минг а.б. гача) бўлиши мумкин. Қуёш тизимининг узоқ ташқи соҳалари ҳақидаги маълумотлар қуёшга яқинлашувчи узун даврли кометалар ва шу системани қоплаган космик чангларни кузатишдан олинади. Қуёш тизими ҳудудидаги ҳар қандай жисм ҳам қуёш тизимига киравермайди. Қуёшнинг таъсир доирасидаги ҳар бир жисмнинг қуёш тизимига кириши учун аввало унинг мусбат кинетик ва манфий потенсиал энергияларининг йиғиндиси, яъни тўла энергияси манфий бўлиши керак. Бунда жисм қуёшнинг тортишиш кучини енга олмай қуёш тизими доирасида қолади. Бунинг учун қуёш тизимига тегишли жисмларга қуёшнинг тортишиш кучи таъсири бошқа юлдузларникига нисбатан ортиқ бўлиши керак.
Қуёш тизимининг умумий тузилишини биринчи марта Николай Коперник тўғри ифодалаб, Ер ва сайёраларнинг қуёш атрофида айланишини асослаб берди (ХВИ аср). Унинг гелиоцентрик системаси биринчи марта сайёраларнинг қуёш ва ергача бўлган нисбий масофаларини аниқлашга имкон берди. С.Кеплер сайёраларнинг ҳаракат қонунларини (ХВИИ аср бошлари), И.Нютон бутун олам тортишиш қонунини (ХВИИ аср охири) кашф қилдилар. Бу қонунлар қуёш тизимидаги жисмлар ҳаракатларини ўрганувчи фан-осмон механикасит асос бўлди. Қуёш тизимига кирувчи космик жисмларнинг физик табиатини ўрганиш, асосан, Т.Галилештт телескоп кашф қилганидан бошланди. 1609-йилда Галилео Галилей ўзи ясаган кичик телескопи ёрдамида Ой, Венера, Юпитер ва Сатурнни кузатиб, ажойиб кашфиётлар қилди.
Қуёш тизими жисмларининг ҳаракатларини бошқарувчи асосий жисм қуёшдир. Сайёралар, асосан, ички (Меркурий, Венера, Ер ва Марс) ва ташқи (Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептун) гуруҳларга бўлинади ва улар ўз хусусиятлари билан бир-бирларидан тубдан фарқ қилади. Ички сайёраларнинг ўртача зичликлари 4,0-5,6 г/см³, ташқи гигант сайёраларники 0,7-2,3 г/см³ бўлиши уларнинг бошқа-бошқа моддалардан ташкил топганлигини билдиради. Венера, Марс, Меркурий ва Юпитер атмосфералари текширилганда ички сайёралар атмосфералари ташқилари-никига қараганда анча сийрак эканлиги маълум бўлди. Венерада С02дан иборат жуда зич (сатҳига яқин жойда Ер сатҳидагидан 60 марта зич) атмосфера мавжуд. Марс атмосфераси ҳам, қисман, С02дан иборат. Ташқи сайёралар атмосфераси жуда қалин ва зич бўлиб, асосан, метан, аммиак ва водороддан иборат. Гигант сайёралар ички сайёраларга қараганда ўз ўқлари атрофида жуда катта тезлик билан айланади. Плутоннинг физик табиати гигант сай-ёраларникидан тубдан фарқ қилганлиги учун уни ташқи сайёралар қаторига қўшиб бўлмайди. Сайёралар табиий йўлдошларининг 95 % га яқини ташқи сайёралар атрофида гуруҳланади; мас, Юпитер ва Сатурн сайёраларининг ўзлари Қуёш тизимига ўхшаш кичик системани эслатади. Уларнинг баъзи йўлдошлари (масалан, Юпитернинг Ганимеди)нинг ўлчамлари Қуёш тизимидаги айрим сайёралар (масалан, Меркурий)нинг ўлчамидан анча катта (қаранг: Сайёраларнинг йўлдошлари). Сатурн сайёрасида ўзининг 20 га яқин йўлдошидан ташқари, жуда майда жисмлардан иборат ҳалқа системасига эга. Бу жисмлар Кеплер қонунига мос равишда ҳаракатланиб, Сатурн „йўлдошлари“ ҳисобланади. Булардан ташқари, орбиталари Марс ва Юпитер сайёралари орасида жойлашган минглаб Кичик сайёралар мавжуд. Баъзи сайёралар экссентритетлари катта бўлгани учун улар Қуёшга Меркурийга нисбатан яқин келиб, ундан Сатурн орбитаси масофасига тенг масофага узоқлашади.
Қуёш тизимига кирувчи кометаларут биз фақат Қуёшга 4-5 астрономик бирликкача яқинлашгандан кейин кўра бошлаймиз. Қуёшга яқинлашган сари уларнинг ядроси буғланиб кома ажралиб чиқиб катталаша бошлайди, сўнг Қуёш нурларининг босими таъсирида дум ҳосил бўлади. Баъзи кометалар перигелийда Қуёш тожи ичидан ўтиб афелийда 1 парсек узоқликкача боради ва Қуёш атрофида айланиш даври бир неча ўн млн. йил бўлиши, ҳатто бошқа юлдузлар тортиш кучи таъсирида орбиталарини ўзгартириши ҳам мумкин. Қисқа даврли кометалардан юзтачаси топилган. Уларнинг Қуёш атрофида айланиш даврлари бир неча ўн йилдан ортиқ эмас. Ҳар йили 5-10 тача комета кашф қилинади.
Оптик кузатишлар ёрдамида кўринмайдиган сон-саноқсиз метеор жисмлар ва космик чанг (сайёрлараро материя) Қуёш тизими фазосининг ҳамма жойида мавжуд. Улар ҳам сайёралар каби қуёш атрофида айланади. Космик чангларга гравитация кучлари таъсиридан ташқари қуёш радиациясининг босими, шунингдек электр зарядланган зарралар ҳаракатига Қуёш ва сайёраларнинг магнит майдонлари ҳам таъсир этади.
Ер орбитаси ичидаги сайёралараро материянинг умумий массаси Ер массасининг юз миллиондан бирини ташкил қилади. Қуёшнинг таъсир доираси ичидаги барча диффуз материянинг умумий массаси тахминан Қуёш массасига тенг келади.
Қуёш тизими Галактика маркази атрофида айла-нага яқин орбита бўйлаб 250 км/сек тезлик билан айланади, унинг айланиш даври 200 млн. йил. Қуёш тизимининг келиб чиқиши ҳақидаги масала ҳозирги замон табиат-шунослигининг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади (қаранг: Космогония).
Қуёш тизимидаги деярли барча жисмлар учун баъзи умумий қонуниятлар ўринли: барча сайёралар Қуёш атрофидан эклиптикага яқин текисликда бир томонга (оламнинг шимолий қутбидан қаралганда соат мили ҳаракатига тес-кари томонга) ҳаракатланиб айланади (бу тўғри ҳаракат дейилади). Венера ва Урандан бошқа барча сайёралар ўз ўқлари атрофида тўғри ҳаракат қилади. Космик учишлар қуёш тизимини ўрганишда янги имконият яратди. Учирилган космик зондлар Қуёш тизимидаги сайёраларнинг ички тузилишларини жадаллик билан тадқиқ қилмокда. Космик зондлар Ой, Венера, Марс ва бошқа сайёраларга юмшоқ қўнди. АҚСҲ астронавтлари биринчи марта Ойга қадам қўйди (1969), „Пионер—10“ ва „Пионер—11“ космик зондлар кичик сайёралардан ўтиб, Юпи-тер сайёраси яқинида айланди (1972-1974-йил). 1997-йил октабрда учирилган „Гюй-генс“ космик зонди (НАСА ва Европа космик агентлиги билан бирга лой-иҳаланган) Сатурн сайёрасининг йўлдоши Титанга туширилди (2005-йил январ). Тадқиқотчилар Титанни Ер билан таққослашмоқда. Космик учишлар ёрдамида Қуёш тизимини янада батафсилроқ ўрганиш учун яқин келажакда бошқа сайёраларга парвоз қилиш, узоқ кос-мосга илмий аппаратлар юбориш, ас-тероид ва кометаларга қўниб, сайёралараро илмий саёҳат қилиш ишлари мўлжалланмоқда.
Яна бошқа осмон жисмлари
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Астрономияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |