Quyosh toji
Қуёш тожи — қуёшнинг ташқи, энг қўп чўзилган (Қуёшнинг бир неча диа-метрига тенг) қатлами. Қуёш тожи Қуёш гар-дишидан тахминан миллион марта хира бўлиб, Қуёш тўла тутилиши пайтида аниқ кўриш мумкин. Қуёш тожи Қуёш фаоллиги максимал йилларда симметрик, минимал йилларда эса экватор бўйлаб чўзиқ шаклда бўлади. Қуёш тожи спектрида кўп марта ионланган Ғе, Са, М§, С, О ва 8 элеметлари атомларининг эмиссион чизиқлари бор. Қуёш тожида барча атомлар ионланган. Қуёш тожининг ўртача температураси 106Кдан юқори ва тож бўйлаб секин ўзгаради. Қуёш тожининг ташқи қатламларидан фазога юқори энергияли зарра (протон, элек-трон)лар сочилиб туради ва бу оқим куёш шамоли деб аталади. Қуёшнинг фаол соҳалари устида тож моддаси анча қуюқлашган бўлиб, температураси 10’ К гача боради, рентген ҳамда радионурланиш ниҳоятда кучли бўлади, Қуёш тожи баланд тоғларга ўрнатилган махсус телескоплар — коронографлар ёрдамида ҳам кузатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |