Quyosh yodgorligi
Қуёш ёдгорлиги ёки Қуёшга салом (хорватча: Поздрав сунcу) – Хорватиянинг Задар шаҳридаги қуёшга бағишланган ёдгорлик. У тош билан қопланган ва қирғоқ билан бир хил даражада жойлаштирилган уч юз кўп қатламли шиша плиталардан иборат. У 22 метр диаметрли доирадан иборат бўлиб, унинг остида фотоволтаик қуёш модуллари жойлашган. Доира шаклида ўрнатилган ёритиш элементлари тунда ёқилади. Хорватиялик архитектор Никола Басич томонидан ишлаб чиқилган.
| Қуёш ёдгорлиги | |
|---|---|
| Қуёш ёдгорлиги | |
|
| |
| Координаталар | 44°07′03″Н 15°13′11″Э / 44.11761°Н 15.21984°Э |
| Тури | туристик ҳудуд |
| Лойиҳа муаллифи | Никола Баšич |
| Қурилиш якунланиши | 2008-йил |
Жойлашуви

Ёдгорлик Задар ярим оролининг ғарбий нуқтасида Хорватиянинг Задар шаҳри портига кираверишда жойлашган.
Дизайни
Ёдгорлик 22 метр диаметрли доира шаклида тош ётқизилган қирғоқ билан бир даражага жойлаштирилган 300 та кўп қатламли шиша плиталардан иборат. Асосий (Қуёш) қисмдан ташқари, ғарбий томондан Қуёш тизими сайёраларини ифодаловчи шунга ўхшаш кичикроқ қурилмалар мавжуд. Қуёш ва сайёраларнинг ўлчамлари пропорционалдир. Шунингдек, ҳар бир пластинка марказидан масофа бўлиб, сайёралар жуда узоқда бўлгани учун ўлчам ва масофа нисбатлари ҳар хил. Шиша остида ёруғлик элементлари бўлган фотоволтаик қуёш модуллари мавжуд бўлиб, улар тунда ёқилади[1][2][3].
Қуёшдаги фотоволтаикларни ўраб турган хром ҳалқада Задар ярим оролидаги черковлар номини олган барча авлиёларнинг исмлари ёзилган. Уларнинг номлари ва байрам саналари ёнида Қуёшнинг экватордан шимолга ёки жанубга тушиши ҳамда баландлиги (ДЕC минимал −23 градусдан максимал 23 даража), ўша кунги меридиандаги қуёш нурининг узунлиги кўрсатиб турилади. Монумент Задар денгиз мактабининг денгиз олими профессори Максим Кларин билан ҳамкорликда тайёрланган. Профессор Кларин 2008-йилдан бошлаб 50 йил давомида бўладиган ёруғлик шоусининг бошланиш ва тугаш вақтларини ишлаб чиққан[4].
Қуёш модуллари
Фотоволтаик қуёш модуллари ёруғлик энергиясини ўзлаштиради, уни электр энергиясига айлантиради ва электр тармоғига чиқаради. Бутун тизим ҳар йили тахминан 46 500 кВт соат ишлаб чиқаради. У Задар қирғоғини ёритиш учун зарур бўлган энергиянинг ярмини ишлаб чиқаради.
Нархи
Қурилиш қиймати 8 миллион кунани (ҚҚСсиз) (тахминан 1,3 миллион евро), умумий қиймати (кўкаламзорлаштириш билан бирга) 50 миллион кунани (тахминан 7 миллион евро) ташкил этди. 2008—2013-йилларда қуёш нури, намлик ва туз таъсирида бўлган муаммоларни бартараф қилишга 700 минг куна харажат қилинди[5]. 2019-йил март ойида 4 миллион куналик кенг қамровли таъмирлаш ва модернизация лойиҳаси якунланди[6].
Галерея
-
Меркурий
-
Венера
-
Ер
-
Марс
-
Юпитер
-
Сатурн
-
Уран
-
Нептун
Манбалар
- ↑ „Туристиčка зажедниcа Града Задра - Водиč - Атракcиже - Поздрав Сунcу“.
- ↑ „Задарски поздрав сунcу“.
- ↑ „ИНСТАЛАCИЖА "ПОЗДРАВ СУНCУ"“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-январ.
- ↑ „Астрономски подаcи на инсталаcижи Поздрав Сунcу - Задарски лист“ (2009-йил 22-октябр).
- ↑ „Же ли cижена задарске атракcиже Поздрав Сунcу превисока?“. Вижести.ҳр (2013-йил 17-феврал). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 30-май.
- ↑ „4 милижуна куна врижедан прожект; Тек отворен Поздрав Сунcу опет - оšтеćэн!“ (2019-йил 28-март). 2020-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 30-май.
