Қуёшлилар - саркомас-тигофоралар типига мансуб бир ҳужай-рали ҳайвонлар гуруҳи (илгариги кенжа синфи). Ҳужайрасининг ўлчами, одатда, 0,1—0,3 мм. Марказий капсу-ласининг бўлмаслиги билан нурлилардан фарқ қилади. Шакли кўпинча шарсимон, аксоподийлари (ситоплазмасидан чиқувчи нурлар) радиал йўналишда бўлади. Бундай аксоподийлар бўйлаб микронайчалар ўтади. Айрим Қ.да кремний скелети бор; бошқаларида скелет бўлмайди. Ядроси 1 та ёки бир нечта (баъзан 200 тагача). Жинссиз (2 га бўлиниш ёки куртакланиш) ва жинсий (амёбасимон, баъзан хивчинли гаме-талар ҳосил қилиб) кўпаяди. Ноқулай шароитда ва жинсий кўпайишидан олдин систа ҳосил қилади. Микроскопик сувўтлар, бир ҳужайралилар, оғизайлангичлар ва бошқа билан озиқланади.