Раúл Албиол Тортажада (1985-йил 4-сентябрда туғилган) – испаниялик профессионал футболчи, марказий ҳимоячи лавозимида ўйнайди.

Раúл Албиол
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Раúл Албиол Тортажада[1]
Таваллуд санаси 1985-йил 4-сентябр (1985-09-04) (41 ёш)[2]
Таваллуд жойи Валенсия, Испания
Бўйи 1.90 м (6 фт 3 ин)[3]
Амплуаси Ҳимоячи
Лақаби Эл Чори
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1994—1996 Рибаррожа
1997—2003 Валенcиа
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2003—2004 Валенcиа Б 35 (2)
2004—2009 Валенcиа 131 (5)
2004—2005 →  Гетафе 17 (1)
2009—2013 Реал Мадрид 81 (1)
2013—2019 Наполи 180 (6)
2019—2025 Вилларреал 165 (1)
Миллий терма жамоа
2004 Испания У19 7 (0)
2003—2005 Испания У20 4 (0)
2005—2006 Испания У21 7 (0)
2007—2021 Испания 58 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

У ўз фаолиятининг асосий қисмини Валенcиа, Реал Мадрид ва Вилларреал жамоаларида ўтказган. Дастлабки икки жамоа билан бешта йирик унвонни қўлга киритди ва учинчи жамоа сафида 2020-21 йилги УЭФА Европа лигасини ютган. Ла Лигада 16 мавсум давомида жами 394 та ўйин ўтказиб, саккизта гол урди, шунингдек, Италия Сериэ Ада „Наполи“ сафида бир неча йил тўп сурган.

2007-йилдан бери Испания терма жамоаси аъзоси бўлган Албиол мамлакат шарафини иккита жаҳон чемпионати ва иккита Европа чемпионатида ҳимоя қилди ҳамда учта турнирда, жумладан 2010-йилги Жаҳон чемпионатида ғалабага эришган.

Фаолияти

Албиол 9 ёшида собиқ футболчи отасининг саъй-ҳаракатлари эвазига „Бендиром“ жамоаси ўйинчиси бўлди. Валенсия билан кечган ўртоқлик учрашувида у ўзини жуда яхши кўрсатди ва валенсиялик мураббий отасига ўзининг жамоасини таклиф этди.

2005-йилда у „Хетафе“ жамоасида ижара асосида тўп сурди. „Хетафе“даги фаолияти давомида Раул ўзи учун керак бўлган тажрибаларни тўплади, юқори ўйинлар кўрсата бошлади ва оқибатда Валенсия жамоасига ўтиб, асосий таркибдан жой олди ва Испания терма жамоаси таркибига ҳам киритила бошланди.

2009-йилнинг 25-июн кунида Раул Албиол 15 млн евро эвазига Мадриднинг „Реал“ суперклубига қўшилган ҳолда клуб президенти Флорентино Перезнинг проектининг қатнашувчиларидан бири бўлди[4]. 2-июл куни у расман клуб стадионида таништирилди ва 18 рақамли майкани эгаси бўлди. Албиол „Қироллик клуби“ учун 8-декабрда Чемпионлар лигаси мусобақаси доирасида Марселга кечган учрашувда дебют голини киритди. 2012-йил 7-августда Албиол ва Реал Мадрид ўртасида тузилган шартнома муддати 2017-йилгача чўзилди[5]. 2013-йил 21-июлда Италиянинг Наполи жамоасига ўтди. Трансфер нархи 12 млн. еврони ташкил этди. Раул Рафаэл Бенитез мураббийлиги остидаги жамоа билан тўрт йиллик шартнома имзолади[6].

Статистика

2024-йил 22-декабр ҳолатига кўра [7]
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича иштирок ва голлари
Клуб Мавсум Лига Миллий кубок[а] Европа Бошқа Жами
Дивизион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Валенcиа Б 2003–04 Сегунда Дивисиóн Б 35 2 — — — 35 2
Валенcиа 2003–04 Ла Лига 0 0 — 2[изоҳ 1] 0 — 2 0
2005–06 Ла Лига 29 1 4 0 3[б] 0 — 36 1
2006–07 Ла Лига 36 1 4 2 12[изоҳ 2] 1 — 52 4
2007–08 Ла Лига 32 1 6 0 7[изоҳ 2] 0 — 45 1
2008–09 Ла Лига 34 2 2 0 6[изоҳ 1] 0 2[изоҳ 3] 0 44 2
Жами 131 5 16 2 30 1 2 0 179 8
Гетафе (ижара) 2004–05 Ла Лига 17 1 2 0 — — 19 1
Реал Мадрид 2009–10 Ла Лига 33 0 2 0 8[изоҳ 2] 1 — 43 1
2010–11 Ла Лига 20 0 6 0 6[изоҳ 2] 0 — 32 0
2011–12 Ла Лига 10 0 2 0 5[изоҳ 2] 0 0 0 17 0
2012–13 Ла Лига 18 1 5 0 3[изоҳ 2] 0 1[изоҳ 3] 0 27 1
Жами 81 1 15 0 22 1 1 0 119 2
Наполи 2013–14 Сериэ А 32 1 5 0 9[c] 0 — 46 1
2014–15 Сериэ А 35 0 3 0 12[д] 0 1[э] 0 51 0
2015–16 Сериэ А 36 1 0 0 3[изоҳ 4] 0 — 39 1
2016–17 Сериэ А 26 0 3 0 6[изоҳ 2] 0 — 35 0
2017–18 Сериэ А 31 3 0 0 8[ф] 0 — 39 3
2018–19 Сериэ А 20 1 0 0 6[изоҳ 2] 0 — 26 1
Жами 180 6 11 0 44 0 1 0 236 6
Вилларреал 2019–20 Ла Лига 36 1 2 0 — — 38 1
2020–21 Ла Лига 35 0 1 0 11[изоҳ 4] 2 — 47 2
2021–22 Ла Лига 28 0 2 1 12[изоҳ 2] 0 1[г] 0 43 1
2022–23 Ла Лига 25 0 1 0 1[ҳ] 0 — 27 0
2023–24 Ла Лига 26 0 1 0 3[изоҳ 4] 0 — 30 0
2024–25 Ла Лига 15 0 1 0 — — 16 0
Жами 165 1 8 1 27 2 1 0 201 4
Умумий статистика 609 16 52 3 123 4 5 0 789 23
  1. ↑ Инcлудес Cопа дел Рей, Cоппа Италиа
  2. ↑ УЭФА Интертото кубоги турниридаги иштироки
  3. ↑ Сих аппеаранcес ин УЭФА Чампионс Леагуэ, тҳреэ аппеаранcес ин УЭФА Эуропа Леагуэ
  4. ↑ Тwо аппеаранcес ин УЭФА Чампионс Леагуэ, тен аппеаранcес ин УЭФА Эуропа Леагуэ
  5. ↑ Аппеаранcе ин Суперcоппа Италиана
  6. ↑ Севен аппеаранcес ин УЭФА Чампионс Леагуэ, оне аппеаранcе ин УЭФА Эуропа Леагуэ
  7. ↑ Аппеаранcе ин УЭФА Супер Cуп
  8. ↑ Аппеаранcе ин УЭФА Эуропа Cонференcе Леагуэ
  1. ↑ 1,0 1,1 УЭФА Европа Лигаси турниридаги иштироки
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 2,7 2,8 УЭФА Чемпионлар Лигаси турниридаги иштироки
  3. ↑ 3,0 3,1 Аппеаранcес ин Суперcопа де Эспаñа
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Аппеаранcес ин УЭФА Эуропа Леагуэ

Терма жамоа

Миллий терма жамоадаги иштироки ва урган голлар сони (йиллар кесимида)[8]
Терма жамоа Йил Ўйинлар Голлар
Испания 2007 2 0
2008 8 0
2009 11 0
2010 2 0
2011 8 0
2012 7 0
2013 6 0
2014 6 0
2015 1 0
2018 1 0
2019 4 0
2021 2 0
Жами 58 0

Ютуқлари

Валенсия

  • Қирол кубоги: 2007–08
  • УЭФА кубоги: 2003–04

Реал Мадрид

Наполи

  • Италия кубоги: 2013–14
  • Италия Суперкубоги: 2014

Вилярреал

  • УЭФА Европа лигаси: 2020–21
2010-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати финалида Испания ғалабасини Албиол (2-рақамли ўйинчи) нишонламоқда

Испания У19

  • УЭФА 19 ёшгача бўлганлар Европа чемпионати: 2004[9].

Испания

  • ФИФА Жаҳон чемпионати: 2010
  • УЭФА Европа чемпионати: 2008, 2012
  • ФИФА Конфедерациялар кубоги финалчиси: 2013; учинчи ўрин: 2009[10].

Шахсий ютуқлари

  • Ла Лиганинг „Кашф этилган ўйинчи“си: 2006[11]
  • УЭФА Европа лигаси мавсумнинг рамзий терма жамоаси аъзоси: 2014–15[12], 2020–21[13].

Ўйин услуби

Ишончли ва жисмонан бақувват ўйинчи бўлган Албиол ҳавода ўйнашда ажойиб маҳорат кўрсатади. Унинг асосий афзаллиги кўп қирралилигидир, чунки у марказий ҳимоячи, ўнг қанот ҳимоячиси ёки таянч ярим ҳимоячиси лавозимларида ўйнай олади[14][15].

Шахсий ҳаёти

Албиолнинг лақаби „Эл Чори“[16]. Унинг катта акаси Мигуэл ҳам футболчи бўлган. Отаси (унинг исми ҳам Мигуэл) Сабаделл жамоаси таркибида Сегунда дивизионида ўйнаган. Энг кичик укаси Бриан эса Раул ҳурмат қилган Дания миллий терма жамоасида муваффақиятга эришган Бриан Лаудруп шарафига номланган[17][18][19][20].

Албиол рафиқаси Алисия билан икки қизнинг отаси[21][22]. У 2008-йилда Гуиллермо Франcо ва Маркос Сенна билан биргаликда Испаниядаги ёш спортчилар орасида христиан қадриятларини тарғиб қилишга интилувчи 140 нафар спортчи ва 16 нафар мураббийдан иборат Эвангелико ФК ташкилотини ташкил этган[23].

Қизиқарли фактлар

  • Албиолнинг севимли ўйинчиси ўзининг собиқ жамоадоши Карлос Марчена ҳисобланади. Раул Карлосдан кўп нарса ўрганганлигини ва келажакда унингдек ёрқин фаолият олиб боришини хоҳлашини таъкидлаган.
  • 2004-йил 2-август куни Валенсия-Мадрид трассасининг Куэнка шаҳри яқин жойида автоҳалокатга учради. 17 кун реанимация хонасида ётишга мажбур бўлди. Бир неча жарроҳликни бошидан кечирди. Врачлар қораталоғини олиб ташлашга мажбур бўлдилар[24].

Манбалар

  1. ↑ „2014 ФИФА Wорлд Cуп Бразил: Лист оф Плаерс: Спаин“. ФИФА (2014-йил 14-июл). 2020-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-сентябр.
  2. ↑ „Раúл АЛБИОЛ Тортажада“ (эс). Қаралди: 2021-йил 23-август.
  3. ↑ „Раул Албиол“. С.С.C. Наполи. 2018-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 14-ноябр.
  4. ↑ Мадрид сигн Раул Албиол анд степ уп Карим Бензема часе[сайт ишламайди]; Тҳе Даилй Телеграпҳ, 25-июн 2009
  5. ↑ Оффиcиал Анноунcемент; реалмадрид.cом, 6-август 2012
  6. ↑ „Ил Наполи уффиcиализза л'аcқуисто ди Раул Албиол“ (Италиан). Наполи'с оффиcиал wебсите (21-июл 2013-йил). 2013-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-июл 2013-йил.
  7. ↑ Раúл Албиол Соccерwай сайтида
  8. ↑ „Раúл Албиол“. ЭУ-Фоотбалл.инфо. Қаралди: 2021-йил 9-сентябр.
  9. ↑ „ФОТОС CОН ҲИСТОРИА: 2004, cуандо ла Суб-19 абриó эл cамино а ла Абсолута“ [ҲИСТОРИC ПҲОТОС: 2004, wҳен тҳе Ундер-19с павед тҳе wай фор тҳе А-теам] (эс). Роял Спаниш Фоотбалл Федератион (2014-йил 25-ноябр). 2021-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-сентябр.
  10. ↑ „Эспаñа логра эл терcер пуэсто эн ла Cонфедераcионес“ (эс) (2009-йил 28-июн). Қаралди: 2021-йил 20-ноябр.
  11. ↑ „Лос межорес де ла Лига 2005–2006“ (эс) (2006-йил 22-май). Қаралди: 2021-йил 20-ноябр.
  12. ↑ „Эхперц' УЭФА Эуропа Леагуэ сқуад оф тҳе сеасон“. УЭФА (2015-йил 28-май). Қаралди: 2016-йил 7-январ.
  13. ↑ „УЭФА Эуропа Леагуэ Сқуад оф тҳе Сеасон 2020/21“. УЭФА (2021-йил 28-май). Қаралди: 2021-йил 30-май.
  14. ↑ Руггиэро, Луcа „Раул Албиол“ (ит). Ареа Наполи. Қаралди: 2015-йил 1-май.
  15. ↑ „А cлосер лоок ат Спаин'с Эуро 2012 сқуад“ (2012-йил 6-июн). Қаралди: 2020-йил 17-май.
  16. ↑ Руиз, Марcо. „Нос вемос cон фуэрза пара суперар ал Барçа“ (эс) (2010-йил 6-январ). Қаралди: 2012-йил 16-май.
  17. ↑ Монтанер, Р.. „Виламархант се эмоcиона cон Албиол“ (эс) (2010-йил 13-июл). Қаралди: 2016-йил 2-май.
  18. ↑ „Лос ҳерманос Албиол френте а френте“ (эс) (2010-йил 26-октябр). Қаралди: 2016-йил 2-май.
  19. ↑ „РеалАлбиол: "Моуринҳо нос ҳа дадо cарácтер. Дíа а дíа демуэстра ло гран энтренадор қуэ эс"“ [РеалАлбиол: "Моуринҳо ҳас буилт оур чараcтер. Эверй дай ҳе шоwс тҳе греат манагер ҳе ис"] (эс). Реал Мадрид CФ (2011-йил 17-ноябр). 2012-йил 8-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-май.
  20. ↑ Рос, Cаетано. „Албиол: "Я но ҳабрá cапитанес cомо лос де антес"“ (эс) (2020-йил 8-октябр). Қаралди: 2021-йил 20-ноябр.
  21. ↑ Торрес, Диэго; Трончони, Надиа. „Аcуэрдо энтре эл Валенcиа й эл Мадрид пор Албиол“ (эс) (2009-йил 25-июн). Қаралди: 2009-йил 15-июл.
  22. ↑ Cалеро, Тони. „Эл 'алма' валенcиана де Албиол“ (эс) (2010-йил 9-январ). Қаралди: 2016-йил 2-май.
  23. ↑ „Марcос Сенна пресентó эл Эвангéлиcо ФC, эқуипо де фúтбол инспирадо эн лос валорес cристианос“ [Марcос Сенна пресентед Эвангéлиcо ФC, фоотбалл теам инспиред бй Чристиан валуэс] (эс). Протестанте Дигитал (2008-йил 20-октябр). Қаралди: 2019-йил 18-январ.
  24. ↑ Раул Албиол – вся наша жизн игра – Реал-Мадрид.ру .:. Сайт болелщиков „Реала“ Мадрид .:. Реал Мадрид .:. Аналитика Новости Стати Статистика

Ҳаволалар