Raʼno
Раъно — кузги серҳосил нок нави. Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтининг Самарқанд филиалида Лесная красавица ва маҳаллий Кулала нок навларини чатиштириб яратилган (А.К. Павлов). Меваси рангининг раъно гулига ўхшаганлиги учун шу ном берилган. Дарахти ўртача кучли ўсади, баландлиги 57 м, кенглиги 4 м. Барглари майда ва ўртача катталикда. Апрелнинг 2-ўн кунлигида гуллайди, ўзидан чангланади. Меваси сентабрда пишади. Мевасининг ўртача вазни 170 г. Пўсти лимонранг-сариқ, эти оқ, тиғиз, ширин, ўртача нордон, хуштаъм. Меваси янгилигида ейилади, қоқи қилинади. Таркибида 13,9% (қоқисида 19— 20%) қанд, 0,15% кислота бор. Нок пайвандтагига улангани 5—6, беҳи пайвандтагига улангани 3—4 йилда ҳосилга киради. 20—25 йиллик дарахтининг ҳосилдорлиги 250–300 кг. Мевалари новдаларда маҳкам туради. Тоғ ён бағирларида, суғориладиган жойларда яхши ўсади. Совуққа, қурғоқчиликка ва гармселга чидамли. 1982-йилдан Тошкент вилоятининг тоғли туманлари ва Наманган вилояти учун мослаштирилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |