Rabbits
Қуёнлар – 2002-йилда Девид Линч томонидан суратга олинган қисқа метражли филм, қуёндек кийинган одамларнинг кундалик ҳаёти ҳақида саккиз қисмдан иборат бўлган филм. Ҳар бир эпизод қандайдир хонани кўрсатади ва ҳар бири ўз ўйинини ўйнайдиган учта қуён одамнинг кутилмаган диалог ва ҳолатларини ўз ичига олади. “Қуёнлар” ғамгин титр билан бирга келади: “Исмсиз шаҳарда, тинимсиз ёмғир остида... учта қуён даҳшатли хаёлда яшайди”.
Филм режиссори ва ссенарий муаллифи Девид Линч филм жанрини ситком элементларига эга веб-филм сифатида белгилайди. Линч “Қуёнларни” рақамли видеода суратга олган. Бундай суратларни яратиш қобилияти режиссорда катта таассурот қолдирган.[1]
Мазмуни
Филм фақат битта жойда, уйнинг яшаш хонаси сифатида кўрсатилган. Сюжетнинг бир қисми сифатида, қуён кийимини кийган уч киши хонага кириб, уни тарк этади ва мулоқот қилади. Улардан бири, Жек исимли эркак костюм кийган. Қолган иккитаси эса Сюзи ва Жейн аёллар бўлиб, бири кўйлак, иккинчиси халат кийган. Ҳар бир эпизодда қуёнлар жуда қўрқинчли оҳангда мулоқот қилишади[2]. Чизиқлар яширин ма‘но билан тўлдирилган ва риторик мурожаатлар шаклида кўрсатилган: “Сен сарғиш эдингми?”, “Нимадир бўлдими?”, “Қизиқ, ким бўларкинман?”, “Уларнинг, қаергадир кетишларини хоҳлардим”, “Бу вақт ҳикояси билан боғлиқмиди” ва “Бу ҳақида кечким билмаслиги лозим”. Қуёнлар гаплашадиган тартибсиз, аммо бир-бирига боғлиқ кўринадиган мавзулар диалогни оқилона суҳбатларга бирлаштириш мумкинлигини кўринади, аммо уларнинг ўзига хос бўлган талқинлари қийин.
Баъзи қуёнларнинг диалоги гўё жонли томошабинлар олдида суратга олингандек, экрандан ташқари кулги билан тўлдирилади. Шунингдек, хонага қуёнлардан бири кирса, кўзга кўринмас томошабинлар комедия филмларидек одамлар баланд овозда қичқиради ва олқишлайди. Бироқ қуёнларнинг ўзлари жиддий бўлиб туришади.
Баъзи эпизодларда сирли воқеалар содир бўлади, деворда ёнаётган тешик пайдо бўлиши ва ғалати иблис овозининг эшитилиши, машъум қизил чироқ пайдо бўлиши билан ҳайрон қолдиради. Уч эпизодга битта қуённинг яккахон чиқиши бўлади, унда у ғалати ше‘рларни айтади.
Қуёнлар бир вақтда қўнғироқ қилишади, кейин эса эпизоднинг энг юқори чўққисида эшик тақиллайди. Эшик очилганда, қаттиқ қичқириқ эшитилади ва тасвир йўқолади. Эшик ёпилгандан сўнг, Жек бу яшил палтодаги одам эканлигини айтади. Охирги эпизод қуёнларнинг диванда ўтириши ва Жейн “Қизиқ, ким бўларкиман”[3] деб айтиши билан тугайди.
Ролларда
| Актёр | Рол |
|---|---|
| Сcотт Коффи | Жек |
| Лаура Ҳарринг | Жейн |
| Наоми Wатц | Сюзи |
| Ребека Дел Рио | Жейн |
Ишлаб чиқариш
Девид Линч филмни Ҳоллйwоод тепаликларидаги уйининг боғида суратга олган. Жойнинг ёритилишини яхшироқ назорат қилиш учун суратга кечаси олинган. Унинг асосий актёрлари Наоми Wатц, Лаура Ҳарринг ва Сcотт Коффи - “Мулҳолланд Дриве”[4] филмининг актёрлари.
Девид Линчнинг аксарият филмларида бўлгани каби, мусиқа ҳам бастакор Анжело Бадаламенти томонидан яратилган.
Танқид
Томошабинлар филмда соя яратиш ва филмнинг мураккаб атмосферасини сақлаб қолиш учун ёруғликдан ўзига хос фойдаланишни юқори баҳоладилар[2].
Ҳатто кўп йиллар ўтган бўлса ҳам, “Қуёнлар” кино танқидчиларни ҳайратда қолдиришдан тўхтамайди[5][6].
Сериал жанрнинг ан’анавий элементларига мос келгани учун кўп Томошабинлар уни “комедия сериали” деб атаган. Аммо бу аслида ситкомнинг реаксион тарзда ўзгариши ҳисобланади. Бу хурсанд қилиш ёки тасалли бериш учун мўлжалланмаган[7].
Фикрнинг келиб чиқиши
Машҳур кинотанқидчи Дейв Кеҳр Тҳе Неw Ёрк Тимес газетасида 1980-йилда суратга олинган “Менинг америкалик амаким” филмида актёрларга улкан кемирувчиларнинг бошини қўйган биринчи марта айнан Ален Реснай бўлганини ва қуёнларнинг суҳбати Реснайнинг “Ўтган йили Мариэнбадда” филмидан парчани эслатишини та‘кидлади[8].
Фанга та‘сири
2013-йилда Британия Колумбия университетида ўтказилган психологик тажриба иштирокчиларига “Қуёнлар” филмидан 4 та эпизод кўрсатилди[9]. Стив Хайн гуруҳи олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотнинг мақсади одамлар ўлим ҳақида ўйлаш ёки сюрреал филмни томоша қилишда бошдан кечирадиган ноқулайлик ва ишончсизлик туйғуларини енгиллаштириш учун ацетаминофен қобилиятини аниқлаш эди. Филм танлашда олимлар бир овоздан “Қуёнлар” ҳаёти таҳдид остида бўлган одамнинг барча тажрибаларини энг яхши акс эттиришига ишонишини билдиришди.
Манбалар
- ↑ „Лйнчланд : Давид Лйнч абоут Раббиц 8 анд давидлйнч.cом ҳис wебсите (Интервиэwс)“. www.обжеcтиф-cинема.cом. 22-январ 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-январ 2020-йил.
- ↑ 2,0 2,1 „Макинг Сенсе оф Давид Лйнч: А Раббиц Тале | Тҳе Артифиcе“. 21-июл 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-январ 2020-йил.
- ↑ „Раббиц (2002) - ИМДб“. 10-сентабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-январ 2020-йил.
- ↑ ин Филм, Телевисион | Май 30тҳ, 2018 4 Cомменц. „Давид Лйнч Маде а Дистурбинг Wеб Ситcом Cаллед “Раббиц”: Ит’с Ноw Усед бй Псйчологисц то Индуcе а Сенсе оф Эхистентиал Cрисис ин Ресеарч Субжеcц“ (инглизча). Опен Cултуре. 18-январ 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-январ 2020-йил.
- ↑ „Раббиц: 'Маин-Лининг Лйнч, Страигҳт, Но Часер'“ (инглизча). 25ЙЛ (3-октабр 2017-йил). 30-сентабр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-январ 2020-йил.
- ↑ репробатемагазине. „“И Wондер Wҳо И Wилл Бе?” – Давид Лйнч’с Эхистентиал Нигҳтмаре Сериэс ‘Раббиц’“ (инглизча). Тҳе Репробате (5-декабр 2019-йил). 22-декабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-январ 2020-йил.
- ↑ „Ревиситинг Давид Лйнч'с дистурбинг wеб "ситcом" 'Раббиц' ин алл иц дерангед глорй“ (инглизча). Фар Оут Магазине (9-май 2019-йил). Қаралди: 20-январ 2020-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ Кеҳр, Даве. „Рестлесс Инноватионс Фром Алаин Реснаис“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (8-апрел 2007-йил). 20-феврал 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-январ 2020-йил.
- ↑ „Анхиэтй? Эхистентиал cрисис? Давид Лйнч филм? Таке а Тйленол“ (инглизча). Лос Ангелес Тимес (18-апрел 2013-йил). 24-июл 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-январ 2020-йил.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |