Работ нефт кони — Тожикистон Республикаси Сўғд вилоятининг жан.шарқидаги кон. Коннинг геологик тузилишини К. П. Калицкий, В. Н. Вебер ва бошқа урганган. Работ нефт коник.да палеозой, юра, бур, палеоген, неоген ва туртламчи даврларга мансуб жинслардан тузилган ётқизиклар мавжуд. Палеозой жинслари тўқ кулранг қумли аргиллитлар, юра жинслари кулранг гиллар ва майда донадор қумтошлардан, бур ётқизиқдари қизғиш конгломерат, қумтош, гиллар, оқ ва кулранг оҳактошлардан тузилган. Палеоген ётқизиқлари оқ гипс, оҳактош, қумтош, яшил ва қизил рангли гиллардан иборат. Нефт шу жинслар орасидан топилган. Кондаги нефтнинг с.оғ. 0,827— 0,879. Таркибида 0,65—0,80% олтингугурт, 6,55—7,72% парафин мавжуд[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил