Rachael Lippincott
Рачаэл Липпинcотт – китоблари Неw Ёрк Тимесда энг кўп сотилган америкалик ёзувчилардан бири. У 2018-йил 20-ноябрда нашр этилган Фиве Феэт Апарт китобининг воқеалар жараёнини ёзиши билан машҳур бўлган, шунингдек, ушбу китоб асосида режиссёр Жустин Балдони томонидан филм суратга олинган[1].
| Рачаэл Липпинcотт | |
|---|---|
| Таваллуди |
1994-йил 5-декабр |
| Касби | ёзувчи |
| Ижод қилган тиллари | инглизча |
| Фуқаролиги | америка фуқароси |
| Алма матер | Питцбургҳ университети |
Ёшлик йиллари
Липпинcотт Филаделфияда туғилган ва Пенсилвания штатининг Буcкс округида катта бўлган[2]. У 2013-йилда Георге мактабини тамомлаган[3]. Липпинcотт ихтисослигини инглиз ёзувига ўзгартиришдан олдин, дастлаб Питцбургҳ университетида медицина бўйича ўқиган. У ёзувчи Сиобҳан Вивиан томонидан ўқитиладиган „Ёшлар адабиётини ёзиш“ дарсини олган, бу дарс эса унинг учун ҳамма нарсани ўзгартирган. Бўлажак ёзувчи университетни 2017-йилда битирган[4].
Фаолияти
2018-йилда Липпинcотт Микки Даугҳтрй ва Тобиас Иаcонис ссенарийсидан ташқари Фиве Феэт Апарт романини ёзган. Китоб миллиондан ортиқ нусхада сотилган ва Неw Ёрк Тимеснинг энг кўп сотилган китоблар рўйхатида 60 ҳафта давомида қайд этиган[5] . У 11-йиллик Гоодреадс Чоиcе тақдирланишида „Ёшлар учун энг яхши фантастик асар“ номинациясида ғолиб чиққан[6].
2020-йилда Липпинcотт „Алл тҳис Тиме wитҳ Микки Даугҳтрй“ асарини нашр этган[7]. Бу Неw Ёрк Тимеснинг бесцеллер асари эди[8].
Липпинcоттнинг навбатдаги романи „Тҳе Луcкй лист“ 2021-йил 1-июн куни чоп этилган. Бу унинг биринчи мустақил ҳолда ёзган романи эди[9].
Кейинчалик Липпинcотт рафиқаси Алйсон Дерриcк билан биргаликда „Ше Гец тҳе Гирл“ романини ёзган. Роман ўзларининг севги тарихидан илҳомланиб ёзиган[10] . Бу китоб ҳам Неw Ёрк Тимеснинг бесцеллер асари бўлган[11].
Шахсий ҳаёти
Ҳозирда Липпинcотт турмуш ўртоғи ва ўзларининг ити Ҳанк билан Пеннсилванияда яшайди[12].
Библиографияси
• 2018 – „Фиве Феэт Апарт“
• 2020 – „Алл Тҳис Тиме“
• 2021 – „Тҳе Луcкй Лист“
• 2022 – „Ше Гец тҳе Гирл“
• 2023 – „Приде анд Прежудиcе анд Питцбургҳ“
Манбалар
- ↑ „Мовинг Он Уп: 'Фиве Феэт Апарт'“. Публишерс Wеэклй. Қаралди: 2020-йил 12-апрел.
- ↑ „БИОГРАПҲЙ“ (эн). Рачаэл Липпинcотт. 2025-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-феврал.
- ↑ „Рачаэл Липпинcотт '13 Публишес Фиве Феэт Апарт“. Георге Счоол. 2019-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-апрел.
- ↑ „Қ&А wитҳ Питт град Рачаэл Липпинcотт“. Питцбургҳ Cитй Папер. Қаралди: 2020-йил 12-апрел.
- ↑ „Лионсгате Ландс ЙА Новел Алл Тҳис Тиме Фром Фиве Феэт Апарт Теам“. Деадлине (2020-йил 19-феврал). Қаралди: 2022-йил 10-май.
- ↑ „2019 Гоодреадс Чоиcе Аwардс“. Гоодреадс. Қаралди: 2022-йил 10-май.
- ↑ „Қ&А: Микки Даугҳтрй & Рачаэл Липпинcотт, Аутҳорс оф Алл Тҳис Тиме“. Тҳе Нерд Даилй (2020-йил 27-сентябр). Қаралди: 2022-йил 10-май.
- ↑ „Неw Ёрк Тимес Бесцеллер Лист“. Неw Ёрк Тимес. Қаралди: 2022-йил 10-май.
- ↑ „Фоур Қуэстионс wитҳ Рачаэл Липпинcотт“. Публишерс Wеэклй. Қаралди: 2022-йил 10-май.
- ↑ „Қ&А wитҳ Рачаэл Липпинcотт анд Алйсон Дерриcк, Ше Гец тҳе Гирл“. Wе Неэд Диверсе Боокс (2022-йил 6-апрел). 2022-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-май.
- ↑ „Неw Ёрк Тимес Бесцеллер Лист“. Неw Ёрк Тимес. Қаралди: 2022-йил 10-май.
- ↑ „БИОГРАПҲЙ“ (эн). Симон анд Счустер. Қаралди: 2022-йил 10-май.