Рачаэл Элизабетҳ Wацон (1992-йил 30-январда туғилган) – австралиялик пара сузувчи. 2016-йилги Рио Паралимпия ўйинларида Австралия шарафини ҳимоя қилган ва аёллар ўртасида С4 тоифасида 50 метрга эркин услубда сузиш бўйича олтин медални қўлга киритган[1]. Шунингдек, 2020-йилги Токио Паралимпиадасида ҳам худди шу натижани қайд этган[2]. 2024-йилги Париж Паралимпия ўйинларида эса иккита бронза медалига сазовор бўлган.

Рачаэл Wацон

Рачаэл Wацоннинг 2016-йилги Паралимпия ўйинлари терма жамоаси аъзоси сифатидаги портрети
Шахсий маълумотлари
Жинси аёл
Фуқаролиги Avstraliya bayrogʻi Австралия
Таваллуд санаси 1992-йил 30-январ
Спорт
Қайси спорт пара сузиш
Клуби Чандлер Сwимминг Cлуб

Шахсий ҳаёти

Wацон 1992-йил 30-январда туғилган. Уч эгизаклардан бири, енгил серебрал фалажга чалинган бўлса-да, мустақил ҳолда яшаш ва юришга қодир бўлган. 20 ёшлари бошида Wацон Гуиллаин Барре синдромига чалинган, бу эса оғир мушак заифлиги ва периферик асаб тизимининг шикастланишига олиб келган. Натижада тўрт аъзоси фалажланиб, ногиронлар аравачасидан фойдаланишга мажбур бўлган[3]. Кейинчалик унга сурункали яллиғланишли демиелинизацион полиневропатия ташхиси қўйилган[4].

Сузиш

Wацон Гуиллиан Барре синдромидан кейинги реабилитация жараёнининг бир қисми сифатида сузиш билан шуғулланишни бошлаган[3]. Мусобақаларнинг аксарияти кўп тоифа (МC) форматида ўтказилади, бунда ҳар бир спортчи ўз тоифасида ўрнатилган жаҳон рекорди кўрсаткичлари асосида сузади ва энг юқори балл тўплаган сузувчи амалда ғолиб бўлади. Wацон миопия касаллигига чалинган бўлиб, ҳовуз охиридаги натижалар қайд этиладиган таблони кўра олмайди, шу сабабли ўзининг нечанчи ўринни эгаллагинини маълум қилишмагунча қайд этган кўрсаткичларини билмайди. Wацондаги дегенератив неврологик касаллик туфайли спортчи С3 тоифасида баҳс олиб борувчи сузувчилар таснифига киритилган[5].

2016-йилги Рио Паралимпиадасида Wацон аёллар ўртасида 50 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида (С4) олтин медални қўлга киритди ва 40.13 сония натижа билан Паралимпиада рекордини ўрнатди. Шу тариқа, Wацон С5 ёки ундан паст тоифада баҳс олиб борувчи илк австралиялик сузувчига айланди[6].

Wацон 2017-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган, бироқ мусобақа бошланишидан атиги 2 ҳафта олдин Мексикада юз берган кучли зилзила туфайли ўйинлар бекор қилинган.

2018-йилда спортчи Голд Cоастда ўтказилган 2018-йилги Ҳамдўстлик ўйинларига волонтёр сифатида сараланган. У мусобақада қатнаша олмаган, чунки унинг сузиш тоифаси ушбу мусобақа дастурига киритилмаган.

Кечиктирилган 2020-йилги Токио Паралимпиадасида Wацон аёллар ўртасида 50 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида (С4) олтин медални қўлга киритди ва 39.36 сония натижа билан Паралимпиада рекордини ўрнатди[7].

2022-йилда спортчи Бирмингемда ўтказилган 2022-йилги Ҳамдўстлик ўйинлари учун ҳам кўнгилли сифатида танлаб олинган. У яна мусобақада қатнаша олмаган, чунки бу сафар ҳам унинг сузиш тоифаси мусобақа дастурга киритилмаган эди.

2024-йилги Париж Паралимпиадасида Wацон Австралия терма жамоаси ҳисобига сузиш бўйича 500-медални ёзиб қўйди ва 50 метрга эркин усулда сузиш бўйича кетма-кет учта Паралимпия ўйинларида медални қўлга киритган илк Олимпия ёки Паралимпия спортчисига айланди. Шунингдек, Wацон 1960-йилдан буён Паралимпиада тарихида С3 тоифасида 100 метрга эркин усулда сузиш йўналишида илк бор медални қўлга киритган Австралия вакилига айланган[3].

Мукофотлари

  • 2016 – Австралия спорт институти томонидан „Йил кашфиёти“ мукофоти[8].
  • 2017 – Австралия ордени[9].
  • 2021 – Қуээнсланд университетининг „Блу“ мукофоти (спорт соҳасида эришган ютуқлари учун).
  • 2022 – Қуээнсланд университети томонидан „Йил спортчи аёли“ мукофоти[10].

Манбалар

  1. ↑ „Аустралиан Паралймпиc Сwимминг Теам анноунcед“. Аустралиан Паралймпиc Cоммиттеэ Неwс, 1 Аугуст 2016 (2016-йил 1-август). 2016-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-август.
  2. ↑ „Паралймпиcс Аустралиа Намес Поwерфул Пара-Сwимминг Теам Фор Токё“. Паралймпиcс Аустралиа (2021-йил 16-июн). Қаралди: 2021-йил 17-июн.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 „Рачаэл Wацон“. Аустралиан Паралймпиc Cоммиттеэ (2016-йил 31-июл). 2016-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-август.
  4. ↑ „Фор Паралймпиан Рачаэл Wацон, пласма донатионс аре лиқуид голд“. Аустралиан Ред Cросс Лифеблоод (2024-йил 1-сентябр). Қаралди: 2024-йил 2-сентябр.
  5. ↑ „Wацон Гоэс Тҳе Дистанcе Фор Бронзе | Паралймпиcс Аустралиа“ (эн-АУ). www.паралймпиc.орг.ау (2024-йил 3-сентябр). Қаралди: 2024-йил 28-сентябр.
  6. ↑ „Рачаэл Wацон“. Рио Паралймпиcс Оффиcиал сите. 2016-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 18-сентябр.
  7. ↑ „Раҳаэл Wацон“. Токё 2020 Паралймпиcс. Токё Органисинг Cоммиттеэ оф тҳе Олймпиc анд Паралймпиc Гамес. 2021-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-октябр.
  8. ↑ „СWИММИНГ АУСТРАЛИА ГАЛА ДИННЕР 2016“. Сwимминг Аустралиа. 2017-йил 16-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 6-ноябр.
  9. ↑ „Медал (ОАМ) оф тҳе Ордер оф Аустралиа ин тҳе Генерал Дивисион“. www.гг.гов.ау. 2017-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 26-январ.
  10. ↑ „Рачаэл Wацон“ (эн). алумни.уқ.эду.ау (2022-йил 20-сентябр). Қаралди: 2024-йил 15-июн.