Radiatsiya
Радиация (лотинча: радиатио — нурланиш) — ядровий ўзгаришлар оқибатида вужудга келадиган электромагнит ва корпускуляр нурланишлар, Қуёш нурланиши, космик нурлар оқимлари. Р.нинг тирик организмга таъсири Р. дозаси билан белгиланади. Рентген (р) билан ўлчанади. Р. миқдори сингувчи радиация ва бошқа радиоактив нурланишларнинг шикастловчи таъсирига боғлиқ. Бир кунда 20 р гача Р. киши организми учун хавфсиз доза ҳисобланади. Бундан ортиқ миқдордаги Р. организмдаги тўқималарни шикастлаб, кишини нурланиш касаллигига мубтало қилади. Р. дозаси дозиметрик асбоблар ёрдамида ўлчанади. Радиоактив модда (а, р~, у нурлар, нейтронлар ва бошқалар) ва бошқа ионловчи нурланиш манба (рентген қурилма)лари билан ишлаганда уларнинг зарарли дозасини хавфсиз нурланиш дозасигача камайтириш учун тадбирлар комплекси ишлаб чиқилган.
Берк нурланиш манбалари (герметик нурланиш манбалари, рентген қурилмалари, тезлаткичлар ва бошқалар) дан атроф муҳитга радиоактив моддалар тарқалмайди. Бундай манбалар билан ишлаганда организмга фақат ташқи нурланиш таъсир қилади. Ташқи нурланиш дозасини камайтириш учун нурланиш майдонида ишлаш вақтини минимал ҳолатга келтириш, узоқ масофада туриш ва манба ёки объектни экранлаш керак.
Очиқ нурланиш манбалари билан ишлаганда радиактив моддалар нафас йўли, ошқозон, ичак ёки тери орқали организмга кириши ва организм ичдан нурланиши мумкин (қаранг Радиоактивлик). Ички нурланиш дозасини камайтириш учун технологик ускуна ва иш жойини герметиклаш, вентилясия тизимларига филтр қўйиш, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва радиацион гигиена қоидаларига амал қилиш зарур.
Радиоактив модда ва бошқа ионловчи нурланиш манбалари билан ишлайдиган ҳамма корхоналарда радиация хавфсизлиги хизмати (РХХ) радиацион назорат олиб боради радиация нурларидан нурланганда инсон ҳаёти учун ҳафли касалликлар (фарзандларни ногирон туғилиши оқ қон касалликка олиб келади яна рак касалликлари келиб чиади яна қ. Радиацион ҳимоя).[1]
Манбалар
| Физикага оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |