Радик Исаев 2016-йилги Олимпиада ўйинларида тақдирлаш маросими вақтида


Радик Исаев (1989-йил 26-сентабр, Доғистон, Ахти тумани, Ухул қишлоғи) — келиб чиқиши лезги бўлган, Россияда туғилган озарбайжонлик профессионал таэквондочи. У 2014-йилги Европа чемпионатида 87 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган,[1] шунингдек, 2013-йилги Жаҳон чемпионатида бронза медали соҳибига айланган[2]. Исаев ўз фаолиятининг чўққиси сифатида 2016-йили Рио-де-Жанейрода ўтказилган Ёзги Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритиб, Олимпиада чемпионига айланди.

Радик Исаев
Медал сони
Эркаклар Таэквондоси
Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон вакили
Ёзги Олимпия ўйинлари
Олтин 2016 Рио-де-Жанейро +80 кг
Жаҳон чемпионати
Олтин 2015 Челябинск +87 кг
Бронза 2013 Пуэбла +87 кг
Европа ўйинлари
Олтин 2015 Боку +80 кг
Европа чемпионати
Олтин 2014 Боку +87 кг
Олтин 2018 Қозон +87 кг
Бронза 2022 Манчестер +87 кг
Ислом бирдамлик ўйинлари
Олтин 2017 Боку +87 кг
Жаҳон кубоги
Олтин 2015 Мексика Жамоавий
Олтин 2016 Боку Жамоавий
Универсиада
Бронза 2017 Тайпей +87 кг

Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Радик Исаев Озарбайжон спорти тарихида сезиларли из қолдирган спортчилардан биридир. У 2015-йилда Жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган бўлса, 2016-йилги Жаҳон биринчилигида бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек, у 2015-йилда Бокуда ўтказилган илк Европа ўйинларининг ғолиби ҳисобланади[3]. Спортчи икки карра Европа чемпиони ва икки карра Жаҳон кубоги ғолиби саналади. 2017-йилда у ўзининг муваффақиятлари қаторига Ислом бирдамлик ўйинлари чемпионлигини ҳам қўшиб қўйди.

Манбалар

  1. ↑ „ру:Азербайджанский таэквондист Радик Исаев стал чемпионом Европы“ (Руссиан). 1неwс.аз. Қаралди: 2014-йил 2-май.
  2. ↑ „Азербаижани таэкwондо фигҳтер грабс бронзе медал ин Мехиcан Wорлд Чампионс“. неwс.аз. 2014-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 22-июл.
  3. ↑ „Ресулц Боок“. 2015 Wорлд Таэкwондо Чампионшипс. 2020-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-август.

Ҳаволалар