Radik Kapkayev
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Капкаев Радик Абдуллаевич (1928. 9.11, Тошкент) — дерматовенеролог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1979), тиббиёт фанлари доктори (1970), профессор (1972). Тошкент тиббиёт академияси ни тугатган (1953). Тери-таносил касалликлари кафедраси мудири (1976—99). Илмий ишлари захмни экмоновоциллин билан даволаш чоғида беморларнинг клиник-биокимёвий ва патоморфологик кўрсаткичлари; экзема ва аллергик дерматит клиникаси, иммунология, электрон микроскопия ва тери патогисто-логиясига оид. К. экзема, псориаз, витилиго, лайшманиоз, тери ўсмалари, захм ва б. тери-таносил касалликлари белгиларини чуқур ўрганди ва уларнинг диагностикаси ҳамда даволаш усулларини ишлаб чиқди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |