Радиоактив элементлар — барча изотоплари радиоактив бўлган кимёвий элементлар. Табиатда учрайдиган, тартиб рақами 83 (висмут)дан катта бўлган барча элементлар радиоактив. Уларни кетма кет юз берадиган радиоактив ўзгаришлар занжирларининг алоҳида ҳалқалари сифатида тасаввур қилиш мумкин. Бир занжир таркибига кирувчи элементлар радиоактив оила ёки радиоактив қатор ҳосил қилади (қаранг Радиоактив қаторлар). Тартиб рақами 83 дан кичик бўлган Радиоактив элементлар ҳам бор. Улар технеций 43Те ва прометий 61Пм. Даврий системада жойлашган урандан кейинги элементлар сунъий усулда олинган трансуран элементлардир.

Табиий Радиоактив элементлардан фақат уран (тартиб рақами 92) ва торий (90) элементи изотопларининг ярим емирилиш даври Ернинг ёшига яқин. 238У(Т,,2=4,51 млрд.-йил), 235У(713 млн.й.), 232Тҳ(14,л млрд.-йил). Шунинг учун барча табиий Радиоактив элементлар ичида фақат уран билан торий бирламчи Радиоактив элементлар ҳисобланади. Қолган барча Радиоактив элементлар узоқ мавжуд бўлувчи изотопларнинг парчаланишидан ҳосил бўлади ва улар иккиламчи Радиоактив элементлар ҳисобланади.

Турғун изотопларидан ташқари узоқ мавжуд бўлувчи табиий радиоактив изотоплари бўлган 16 та элемент ҳам мавжуд (40К, 50В, 87Рб, лл5Ин, л38Ла, л42Cе, л44Нб, л47См, 152Гд, л76Лу, л74Ҳф, л80Та, л80W, л87Ре, "°Пт, л92Пт). Ядро энергияси олишда уран ва плутоний амалий аҳамиятга эга[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил