Радиоалоқа — икки ёки бир неча пунктлар ёки ҳаракатланаётган объектлар (космик кема, самолёт, кема ва бошқалар) орасида радиотўлқинлар воситасида амалга ошириладиган алоқа. Радиоалоқа учун барча диапазондаги радиотўлқинлар қўлланади. Радиочастоталардан фойдаланиш ва Р. қоидалари халқаро конвенсия (1908-йил 1 июлда кучга кирган) билан белгиланган.

Вазифаси ва таъсир чегарасига қараб, Р. халқаро ҳамда ички Радиоалоқа линиясига боғланади. Ички Радиоалоқа линияси магистрал (республика маркази билан вилоятлар марказлари орасида ва бошқалар) ва зонали (вилоят ва туманлар ичидаги) алоқа хилларига бўлинади. Р. линиялари мамлакатнинг Ягона автоматлаштирилган алоқа тизимига киритилади. Р. хизмати вазифаси, таъсир узоқлиги, структураси ва бошқа билан фарқ қилади. Хусусан, ерда ўрнатиладиган ва космик Р. (космик Р.га бир ёки бир неча сунъий йўлдошлар ёхуд бошқа космик объектлардан фойдаланиладиган Р.лар киради), белгиланган (маълум пунктлар орасида) ва ҳаракатдаги (ҳаракатдаги ва стационар радиостансиялар ёки ҳаракатдаги радиостялар орасида); радиоэшиттириш ва телевидениега бўлинади.

Радиоалоқа ва махсус хизматлар учун баъзи вазирлик ва ташкилотлар (Мас, фуқаро авиацияси, темир йўл, денгиз ва дарё транспорти, ўт ўчириш, милиция, тиб. хизмат), шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва бошқаларда ички Р. хизматидан фойдаланилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил