Radioelektronika
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Радиоэлектроника — фан ва техниканинг радиочастотали электромагнит тебранишлар ва тўлқинлардан фойдаланган ҳолда ахборотларни узатиш ва ўзгартириш билан боғлиқ бўлган соҳалари умумий номи. Улардан асосийлари — радиотехника ва электроника. Р. телеграф, телефон, фототелеграф алоқа, радиоэшиттириш, телевидение, радиолокация, радиоастрономия, электрон автоматика, ҳисоблаш ва бошқариш машиналари, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш асослари, тиббиётда физиотерапия ва ташхис усулларни кенг миқёсда қўллаш, космик қурилмалар ва бошқаларни ўз ичига олади.
ХХ аср бошларида радиолампаларнинг такомиллашиши, триод лампасининг яратилиши электр тебранишларни ҳосил қилувчи ва кучайтирувчи радиоэлектрон қурилмалар яратиш имконини берди. Кейинчалик электр тебранишларнинг частота соҳаси ошириладиган кўп электродли — тетрод, пентод, гексод ва гептод радиолампалари яратилди. Вакуум техникасинснт тараққиёти натижасида фотоэлемент ясалди, унинг ёрдамида эса овозли кино пайдо бўлди. 50йилларга келиб, яримўтказгичлар электроникаси тез тарак, қий этиши билан яримутказгичли асбоблар — диод ва триод (транзистор)лар асосида ишлайдиган ихчам ҳамда қулай радиоэлектрон қурилмалар яратилди.
Техника тараққиёти ва космик фазони забт этиш вазифаларига оид эҳтиёжларни крндириш учун янги микросхемалар (қаранг Микроэлектроника) яратилди. Бундаги актив элементлар — яримутказгичли диод ва транзисторлар ўта митти шаклда ясалиб, пассив элементлар — резистор (каршилик) ва конденсаторлар вакуумда юпқа металл пардалар ҳосил қилиш усули билан тайёрланади ва улар жуда кичик сатхда монтаж қилинади. Микроэлектроникада микросхема элементларининг зичлиги жуда катта (1см³ га 300 — 400 детал тўғри келади).
Фаннинг турли соҳалари асосида Р.нинг янги тармоқлари — квант электроника, оптоэлектроника, транзисторлар электроникаси, микроэлектроника, криоген электроникаси, диэлектриклар электроникаси, молетроника, бионика, элионика ва ионика вужудга келди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |