Радиография (радио… ва …графия) — ионловчи нурланиитк фотография усулида ҳисобга олиб объектларни текшириш усули; ионловчи нурланишнинг фотокатламга таъсир қилиши натижасида ҳосил бўлган тасвир. Нурланиш турига қараб, а, р, в П.ра бўлинади. Зарядланган зарра фотоқатламга тушиб, фотоэмулсия таркибига кирувчи кумуш бромидни ионлайди ва унинг доначаларида яширин тасвир марказлари ҳосил бўлади. Фотоплёнка очилтирилганда унинг таъсир қилган жойида эмулсиянинг қорайганлиги („треклар“ ҳосил бўлиши) кўринади.

Р. усулида бир қанча радиокимёвий масалалар: радиоактив изотопларни идентификациялаш (таққослаш), уларнинг консентрациясини аниқлаш, ярим емирилиш даврини ва препаратнинг радиокимёвий частоталарини белгилаш, намуна сиртида радиоактив изотопларнинг тақсимланиш тасвирини ҳосил қилиш (авторадиография) каби масалаларни хал этиш мумкин. Шу билан бирга, бунда радиофизикада қўлланадиган қалин қатламли пластинкалар ва махсус эмулсияларни ишлатиш мумкин.

Нурланиш интенсивлигини аниқлашнинг яна бир усулида текширилаётган намуна нурланиши таъсирида эмулсиянинг қорайиш даражаси маълум фаолликдаги препарат (эталонна таққосланади. Бунда айрим трекларга эътибор берилмайди. Бу усулнинг бири контраст Р. дейилади (бунда тасвир айрим участкаларининг қорайиши таққосланади) ва у намунада, гаммадефектоскопия ва бошқаларда фаолликнинг тақсимланиш манзараларини ҳосил қилиш учун қўлланади. Р. геологияда минералларнинг радиоактивлигини текширишда, биологияда объектлардаги радиоактив моддаларнинг тарқалашини ўрганишда, техникада гаммадефектоскопия ва бошқаларда қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил