Radiokimyo
Радиокимё – радиоактив элементлар ва изотопларнинг кимёвий хоссаларини, уларни ажратиб олиш, консентрлаш (тўплаш) фан ва техниканинг турли соҳаларида қўллаш усулларини ўрганадиган соҳа. Радиокимё ривожланиш даврида бир неча босқични босиб ўтди. Радиокимёнинг дастлабки 1-босқичи 1898-йилдан, яъни Пиэрре Cуриэ ва Мариэ Cуриэ илк табиий радиоактив элементлар – полоний ва радийни ажратиб олишларидан бошланди. ИИ боскич (1914—33)да табиий радиоактив элементларнинг кимёвий табиати ўрганилди. Илл босқич И.Кюри ва Ф. Жолио-Кюриларнинг 1934-йилда сунъий радиоактив изотопларни кашф қилганларидан кейин бошланди. ИВ босқич сунъий изотопларнинг технологияси босқичи бўлиб, парчаланиш занжир реаксиясининг саноат миқёсида амалга оширилган даври – 1944-йилга тўғри келади. Энг сўнгги босқичи 50-йил изотопларни ажратиб олиш даврини ўз ичига олади.
Ҳозирги замон Радиокимёсини қуйидаги асосий бўлимларга ажратиш мумкин: умумий радиокимёси, ядро парчаланиш кимёси, радиоактив элементлар кимёси ва амалий радиокимё.
Умумий радиокимё радиоактив элементлар ва изотопларнинг физик-кимёвий қонуниятларини: радиоактив элементлар ва изотопларнинг турли муҳитда қандай шаклда учрашини аниқлайди, кичик „радиокимёвий“ консентрациядаги радиоактив элементларнинг хоссаларини текширади, радиоактив моддаларнинг фазалараро тақсимланиш жараёнини ўрганади.
Ядро айланишлари кимёси ядро реаксиялари ва радиоактив ўзгаришларда ҳосил бўладиган маҳсулотларни ва кимёвий айланишларни ўрганади, ядро реаксиялари ва ядро айланишларида ҳосил бўладиган изотопларнинг турғун шаклларини аниқлайди.
Радиоактив элементлар кимёси барқарор ва узоқ, мавжуд бўлувчи изотоплари бўлмаган элементларни ўрганади. Радиокимё усуллари асосида ўрганиладиган элементлар технеций, прометий, астат, уран, торий, полоний, радон, франсий, радий, актиний, протактиний ва трансуран элементлар, шунингдек, водородсимон атомлар: мюоний, позитроний ва мезоатомлардан иборат. Бу бўлимга шартли равишда ядро ёқилғиси технологиясини ҳам киритиш мумкин.
Амалий радиокимё нишонли бирикмалар синтезини, радиоактив изотопларнинг фан ва саноатда (кимё, физика, геокимё ва бошқа тадқиқотларда) қўлланишини ўз ичига олади.
Радиокимё усуллари бошқа кимёвий соҳаларда (коллоид кимё, кимёвий кинетика ва бошқалар) ўрганиладиган қонунлар тадқиқотида ҳам кенг ўрин олди. Элементлар ва изотопларни уларнинг радиоактив нурланиши ёки ядро айланишлари маҳсулотларига қараб аниқлаш радиокимёнинг услубий хусусиятларидан биридир. Радиокимё усуллари элементлар ва бирикмаларнинг физик-кимёвий хоссаларини жуда кичик ва жуда катта консентрацияда ўрганишга имкон беради[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |