Radiolokatsiya
Радиолокация (радио ва лот. лоcатио — жойлашиш) — фан ва техниканинг қуруклик, сув ёки фазодаги обектларни радиотехника усули билан топиш ва турган жойини (вазиятини) ва бошқа параметрларини аниқлаш билан шуғулланадиган соҳаси. Иши радиотўлқинлар, акссадо, сигналлар ва бошқаларнинг тўсиқ (обектлар)дан қайтишига асосланган Радиолокацияда ўта юксак частотали радиосигналлардан фойдаланилади.
Тўлқинлар махсус антенналар билан обект томонга тарқатилади ва қабул қилинади. Радиолокация узаткичи тўлқинларни қисқақисқа порсиялар тарзида тарқатади. Радиолокация қабул қилгичи (приёмниги) обектдан қайтган тўлқинларни қабул қилади. Қайтган тўлқинлар асосида оператор обект ўрнини аниқлайди. Радиолокация ст-ясидан обектгача бўлган масофа Д= 0,5 cт (с=300000 км/см — радиотўлқин тезлиги, т — тўлқиннинг обектга бориб қайтиш вақти). Радиолокациядан ҳар қандай обҳаво шароитида фойдаланиш мумкин. Радиотўлқинларнинг бирор обектдан қайтиш ҳодисасини биринчи марта Г. Герс кузатган (1886—89). 1897-йил А. С. Попов радиотўлқинлар йўлини кесиб ўтувчи кеманинг сигнал кучига таъсир этишини сезган. Немис муҳандиси К. Хюлмаер, америкалик муҳандислар А. Тейлор ва Л. Юнг, англиялик Г. Брейт ва М. Тюв, совет олимлари М. М. Лобанов, Ю. К. Коровин ва бошқа фанни ривожлантирган.
Қайтган сигналлар бўйича обектнинг узоқлиги икки усул билан ўлчанади. Биринчи (импулели) усули импулсни нурлатиш ва обект қайтарган импулснинг кечикиш вақтини нурлатилган импулега нисбатан ўлчашга асосланган. Иккинчи усули зондлаш нурлатиши ва обектдан қайтиши билан боғлиқ бўлган иккита узлуксиз тўлқинлар интерференсиясини кузатишга асосланган.
Объектларни пеленглаш уларни бир пунктдан кузатиб ва тўлқинларни маълум масофага сурилган антеннада қабул қилиб амалга оширилади. Бир пунктдан кузатиладиган Радиолокация қурилмаларида сигналлар амплитудасини таққослаш йўли билан пеленглаш усули кенг қўлланади. Оддий ҳолда антеннанинг икки вазиятдаги йўналтирилган диаграммасида обектдан қайтган сигналлар амплитудаларини таққослаш етарли; бунда сигналларнинг ишораси ва қиймати бўйича фарқи обектга йўналтирилган сигналнинг тўғри юбориладиган (хатолик нолга тенг бўлгандаги) сигналга нисбатан оғиш қиймати ва ишораси ҳақидаги хулоса чиқаришга имкон беради[1].
Яна қ.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |