Radiomarkaz
Радиомарказ — радиоалоқа ва радиоэшиттиришни амалга ошириш учун мўлжалланган иншоотлар ва техник воситалар (антенналар, узатувчи ва қабул қилувчи аппаратлар, товуш ёзиш аппаратлари, кучайтиргичлар ва бошқалар) мажмуи. Вазифасига кўра, қабул қилувчи, узатувчи ва қабул қилувчиузатувчи турларга ажратилади. Узатиш ва қабул қилишдаги халақитларни камайтириш учун узатувчи ва қабул қилувчи Р.лар бир-биридан ва саноат корхоналаридан узоқроққа жойлаштирилади. Қабул қилувчиузатувчи Р.лардан ҳарбий ишда, экспедицияларда фойдаланилади. Уларни, Мас, кемаларга жойлаштириш мумкин (яна қаранг Радиостансия)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |