Радиосезгирлик — ҳужайралар, тўқималар, органлар ёки организмларнинг ионлаштирувчи нурланишнинг зарарли таъсирига нисбатан сезгирлиги.

Радиацион нурланиш таъсирига сезгирлик (радиосезгирлик) — бу ҳужайра, тўқима ва биологик организмнинг ионлаштирувчи нурланиш таъсирига кўрсатувчи жавоб реаксиясининг намоён бўлиш даражаси ҳисобланади. Радиосезгирлик ўлчов бирлиги сифатида нурланиш дозаси (Гр) қийматидан фойдаланилади. Радиосезгирлик хоссаси биологик турларда ва шунингдек, организмларда якка тартибда ўзаро фарқланади.

Ҳужайра сезгирлиги турлари

Ҳужайралар С фазасида, кейин Г босқичида ва ҳужайра сиклининг М босқичида (митоз-бўлиниш босқичида) энг сезгир бўлади. Бу 1906-йилда аниқланган „ Бергониэ ва Трибондо қонуни“ билан тавсифланади: яни рентген нурлари кўпроқ репродуктив фаолликка эга бўлган ҳужайралар учун таъсирлироқдир.[1][2]

Кузатишлар натижасида улар тез бўлинадиган ўсимта ҳужайралари одатда тана ҳужайраларининг аксариятига қараганда сезгирроқ деган хулосага келишган. Бу тушунча ҳар доим ҳам тўғри эмас.

Шу билан бирга, энг сезгир ҳужайралар ажратилмаган, яхши озиқланадиган, тез бўлинадиган ва метаболик фаол бўлган ҳужайралар эканлиги кўрсатилди. Тана ҳужайралари орасида энг сезгирлари сперматогониялар ва эритробластлар, эпидермал илдиз ҳужайралари, ошқозон-ичак илдиз ҳужайраларидир.[3] Энг кам сезгир ҳужайра турларига нерв ҳужайралари ва мушак толалари киради.

Жуда сезгир ҳужайраларга гомоситлар ва лимфоцитлардир ҳам мансуб ҳисобланади, уларнинг сезгирлигининг сабаблари ҳозирча аниқ эмас.

Ҳужайраларнинг ионлаштирувчи нурланиш таъсирига ҳар хил учун генетик асос ҳам мавжуд.[4] Бу бир нечта саратон турларида ва нормал тўқималарда намоён бўлди.[5][6]

Ҳужайра шикастланишининг таснифи

Ҳужайранинг шикастланиши ҳалокатли (ҳужайра ўлади) ёки сублетал (ҳужайра ўзини тиклай олади) бўлиши мумкин. Ҳужайра шикастланиши, охир-оқибатда, Халқаро Радиологик Ҳимоя Комиссиясига кўра, тўқималарнинг реаксиялари ёки стоҳастик таъсирлар сифатида саломатлик бузилишига олиб келиши мумкин деб тарифланади.

1902-йилда радиацион нурланиш таъсирида тери ўсма касаллиги келиб чиқиши аниқланган, шунингдек, одам организмида тўқима ва органларнинг нурланиш таъсирида кескин ўзгариши ва ўлимга олиб келиши мумкинлиги қайд қилинган.

Радиацион нурланиш таъсирида одам организмида — ўткир ва сурункали нурланиш касаллиги, катаракта, лейкоз, анемия, лимфома, миелома, қалқонсимон без саратони, нафас олиш тизими органлари ўсма касалликлари, ошқозон-ичак саратони, сийдик пуфаги саратони, кўкрак бези саратони, тухумдон ва уруг ‘дон саратони, тери саратони, суяк саратони, мия о ‘смаси ва бошқа онкологик касалликлар келиб чиқиши қайд қилинган. Шунингдек, радиация таъсирида маълум вақт ўтганидан кейин юзага келувчи патологик ҳолатлар — жумладан, жинсий система функсияси бузилиши, катаракта, генетик ўзгаришлар қайд қилинади.

Соматик таъсир эффекти:

Радиацион нурланишдан кейин ўсма касаликларининг барча шакллари −50-60 йил давомида тўлиқ намоён бўлиши қайд қилинади. Радиацион нурланишнинг м аълум муддатдан кейин юзага келувчи таъсири одам организмида деярли барча органларда (кўп ҳолларда суяк, қон, тухумдон, ошқозон-ичак, қалқонсимон безда) ўсма касалликлари келиб чиқиши, генетик мутациялар, турли хил касалликларга чалинишга мойиллик даражасининг ортиши (иммунитет системаси барқарорлиги кескин сусайиши), бепуштлик, муддатидан олдин қариш жараёни тезлашиши, руҳий-асаб системаси, ақлий ривожланишнинг орқада қолиши каби ҳолатлар билан ифодаланади.

Нурланиш касаллиги — одам организмига белгиланган, рухсат этилган нормал дозадан юқори радиацион нурланиш таъсир кўрсатиши натижасида юзага келувчи, ўзига хос касаллик белгиларига эга бўлган патологик ҳолат ҳисобланади. 

Ўткир нурланиш касаллиги — қисқа вақт давомида 1 Гр (100 Рад) қийматдан юқори бўлган радиация нурланиши таъсирида юзага келувчи патологик ҳолат ҳисобланиб, радиацион токсемия (радиотоксинлар ва сув молекуласи радиолизи м аҳсулотларининг организмга салбий таъсири), ситостатик эффект (о"зак ҳужайраларнинг бўлиниш хоссаси йўқолиши), радиацион капиллярит, функсионал бузилишлар, склероз, малигнизация (радиациянинг онкомутаген таъсири) ривожланиши билан тавсифланади.

Сурункали нурланиш касаллиги — узоқ вақт давомида 1 Гр атрофидаги радиацион нурланиш таъсирида бўлиши натижасида келиб чиқади.

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. ↑ „Де Қуэлқуэс Рéсултац де ла Радиотҳерапиэ эт Эссаи де Фихатион д'уне Течниқуэ Ратионнелле“. Cомптес Рендус дес Сéанcес де л'Аcадéмиэ дес Сcиэнcес. 143-жилд. 1906. 983–985-бет.
  2. ↑ Бергониé, Ж.; Трибондеау, Л. (1959). „Интерпретатион оф Соме Ресулц оф Радиотҳерапй анд ан Аттемпт ат Детермининг а Логиcал Течниқуэ оф Треатмент / Де Қуэлқуэс Рéсултац де ла Радиотҳерапиэ эт Эссаи де Фихатион д'уне Течниқуэ Ратионнелле“. Радиатион Ресеарч. 11-жилд, № 4. 587–588-бет. дои:10.2307/3570812. ЖСТОР 3570812.
  3. ↑ „Тҳе сенситивитй оф лймпҳоcйтес то ионисинг радиатион“. Тҳе Жоурнал оф Патҳологй анд Баcтериологй. 64-жилд, № 4. 1952-йил октабр. 687–704-бет. дои:10.1002/патҳ.1700640403. ПМИД 13000583. {{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим: |дате= (ёрдам)
  4. ↑ „Радиатион адаптиве респонсе анд cанcер: фром тҳе статистиcал пҳйсиcс поинт оф виэw“. Пҳйсиcал Ревиэw Э. 99-жилд, № 2. 2019. 022139-бет. Бибcоде:2019ПҳРве..99б2139Ф. дои:10.1103/ПҳйсРеве.99.022139. ПМИД 30934317.
  5. ↑ „А генетиc басис фор тҳе вариатион ин тҳе вулнерабилитй оф cанcер то ДНА дамаге“. Натуре Cоммуниcатионс. 7-жилд. 2016-йил апрел. 11428-бет. Бибcоде:2016НатCо...711428Й. дои:10.1038/нcоммс11428. ПМC 4848553. ПМИД 27109210. {{cите магазине}}: Инвалид |дисплай-аутҳорс=6 (ёрдам); сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим: |дате= (ёрдам)
  6. ↑ „Индепендент валидатион оф генес анд полйморпҳисмс репортед то бе ассоcиатед wитҳ радиатион тохиcитй: а проспеcтиве аналйсис студй“. Тҳе Ланcет. Онcологй. 13-жилд, № 1. 2012-йил январ. 65–77-бет. дои:10.1016/С1470-2045(11)70302-3. ПМИД 22169268. {{cите магазине}}: Инвалид |дисплай-аутҳорс=6 (ёрдам); сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим: |дате= (ёрдам)