Radiostansiya
Радиостансия (радио ва стансия) — ахборотларни радиотўлқинлар ёрдамида узатиш ёки қабул қилиш учун мўлжалланган техник қурилмалар ва аппаратлар мажмуи. Радиостансияда радиоузаткич, радиоприёмник, антенналар, ток манбаи ва совитиш қурилмалари, кабел ёки ҳаво линиялари, бошқариш пунктлари ва бошқа бўлади. Узатувчи, қабул қилувчи ва қабул қилувч иузатувчи Радиостансиялар бор. Узатувчи радиостансия радиоэшиттириш (консертлар, спектакллар ва бошқаларни бир томонлама узатиш учун), телевизион (телевидение дастурларини узатиш учун), магистрал радиоалоқа (телеграф ва телефон аппаратлари ёрдамида радиоалоқа ўрнатиш учун) ҳамда махсус (радионавигация, радиоастрономия ва бошқа учун) хиллари бор. Ултра қисқа, ўрта ва узун тўлқинларда ишлайди. Унда фақат радиоузаткич бўлади (радиоприёмник бўлмайди). Узатувчи телевизион радиостансияда иккита радиоузаткич бор: бири тасвирни, иккинчиси товушни узатади. Қабул қилувчи радиостансия узатувчи радиостансия сигналларини қабул қилади. Асосий қисмлари: антенна ва радиоприёмник. Муқим (стационар) ва кўчма хиллари бор. Одатда, кўчма радиостансия радиоузаткич билан бирга ишлатилади. Қабул қилувчиузатувчи радиостансия икки томонлама алоқа қилишга имкон беради. Асосий қисмлари: антенна, радиоузаткич, радиоприёмник, ток манбаи ва қўшимча қурилмалар. Сигналларни галма гал узатадиган ва қабул қиладиган (симплекс) ҳамда бир вақтда узатиб қабул қиладиган (дуплекс) муқим ва кўчма хиллари бор. Кўчма радиостансия автомобил, самолёт, кема ва бошқаларга ўрнатилади. Муқим радиостансия махсус бинога жойлаштирилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |