Radiotelefon
Радиотелефон — абонентлар (сўзлашувчилар)ни кабелсиз радио орқали улайдиган телефон. Бир неча тури бор: 1) Шахсий радиотелефон — узатиш узоқлиги 150—200 м гача („ўйинчоқ“) ва 2 — 10 км гача („уоки — токи“) бўлган оддий кўчма узатувчи қабул қилувчи қурилма ва 40—50 км оралиқда радиотелефон алоқа ўрнатиладиган анча кучли (автомобилга ўрнатиладиган ва муқим); 2) „симсиз“ радиотелефон — асосий телефон аппарати радиоканал билан боғланган телефон аппарат; бунда абонент асосий телефон аппаратидан бир неча юз метр масофада бўлиши мумкин; 3) „Радиоузайтиргичлар“ — бири абонентда, иккинчиси автоматик телефон стансияда бўлган 2 та қабул қилувчи узатувчи қурилмадан иборат; бунда алоқа қилиш учун абонентга маълум радиочастота ажратилади ёки абонент шахсий телефон аппаратининг қабул қилувчи узатувчи ускунаси билан уланган бўлади; 4) уяли телефон тармоқлари; бунда абонент узатувчи қабул қилувчи жамоа тармоғи қамраб олган барча ҳудуд бўйича алоқа қила олади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |