Radiotelemexanika
Радиотелемеханика — бошқариш командалари ва назорат (сигнал бериш ва ўлчаш) ахборотларини узатиш учун радиоалоқа каналларидан (кўпроқ сантиметрли, дециметрли тўлқин диапазонида) фойдаланиладиган телемеханика соҳаси. Қўлланадиган радиотехник ва электрон қурилмалар комплекси Р. тизимига бирлаштирилади. Радиотелемеханик тизимлар турли команда информациялари узатиладиган радиобошқариш, назорат информациялари узатиладиган радиотелеўлчаш ва комплекс тизимларга бўлинади.
Радиобош қариш тизимларида оператор (диспетчер)дан объектга команда узатилганда бошқариш пултида оператор терган команда коди кетма кет электр импулсларига, сўнгра фазали, амплитудали ёки частотали модулясия методи билан радиосигналларга айланади.
Радиотелеўлчаш ёки радиотелеметрия тизимларида ўлчаш ўзгартиргичи (датчик) қабул қилиш органи бўлиб хизмат қилади, унинг чиқиш қисмида ўлчанадиган катталикка мос кучланиш ҳосил бўлади. Бу кучланиш частота, амплитуда, фаза ёки импулс бўйича модуляпияланиб, аввал ёрдамчи сигналга, сўнгра иккинчи модуляторда юқори частотали радиосигналга айлантирилади. Кўпгина умумлаштирилган объектларни ўз ичига олувчи комплекс тизимларда каналларни адрес (код) бўйича тақсимлашдан фойдаланилади.
Бошқариш турига қараб, Р. очиқ ва ёпиқ тизимли бўлиши мумкин. Очиқ Р.да оператор қатнашади. Масалан, Эп сунъий йўлдошлари асбобларини назорат қилишда оператор белгиланган вақтда узаткични улайди ва сунъий йўлдошдаги Р. тизимини ишга тушириш учун команда сигналларини юборади. Сунъий йўлдошдан келган сигналларга қараб, бортдаги аппаратларнинг иши назорат қилинади. Ёпиқ Р. тизимида оператор қатнашмайди, унинг вазифасини автоматик электрон бошқариш қурилмаси бажаради. Р. космик кемалар, самолётлар, реактив снарядлар, ракеталар, сайёралараро ст-ялар, кемалар ва бошқаларни бошқариш, қўзғалмас ва ҳаракатдаги объектларда ўтадиган турли жараёнларни бир маромга солиб туриш, ўлчаш натижаларини зарур жойга узатиш учун қўлланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |