Радиоузел — радиодастурларни сим орқали узатиш ва маҳаллий радио эшиттиришлар олиб бориш учун мўлжалланган узатувчи қабул қилувчи аппаратлар мажмуи. Радиоузелда радиостансия дастурлари радиоприёмник орқали қабул қилиниб ва паст частота кучайтиргичида кучайтирилиб, симли радио эшиттириш тармоғига узатилади. Маҳаллий радио эшиттиришлар олиб бориш учун микрофон ва магнитофонлгт фойдаланилади. Радиоузел ўзгарувчан ток тармоғидан ёки ўз электр ст-ясидан энергия билан таъминланади. Радиоузел радиотранслясия тармоғининг муҳим қисми ҳисобланади. Радиоузелда радиодастурлар абонентларга кичик кучланишларда узатилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил