Radiozond
Манбалар
Радиозонд (радио ва зонд) — эркин атмосферада метеорологик элементлар (босим, температура, намлик)ни ўлчайдиган ва шу ондаёқ ўлчаш натижаларини радиосигналлар орқали Ерга узатадиган аэрологик асбоб. Ердаги қабул қилувчи радиоприёмник орқали олинган сигналларга ишлов берилиб, атмосферанинг турли баландликларидаги (30–40 км гача) метеорологик элементлар ҳақида маълумот олинади. Р. водород билан тўлдирилган юпқа резинали ҳаво шари ёрдамида учирилади.
Рус метеорологи П. А. Молчанов ихтиро қилган Р. 1930-йил 30 январда дунёда биринчи марта Павлов аэрологик расадхонасидан (Санкт-Петербург яқинида), Тошкентда эса Р. биринчи марта 1935-йил 10 ноябрда осмонга чиқарилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |