Radiy
Радий (лотинча радиус — нур, Радиум), Ра — Менделеев даврий системасининг ИИ гуруҳига мансуб радиактив кимёвий элемент. Тартиб рақами 88, атом массаси 226,0254. Радий масса жиҳатидан Ер пўстининг 1010% ини ташкил қилади. Радий 1898-йилда Марий ва Перрий Кюрилар томонидан уран рудасида ураннинг радиактивлик хоссаларини ўрганиш пайтида кашф этилган. Радий иккинчи радиактив элементдир (биринчиси полоний). Уран рудасининг 1 т сида 0,34 г гача Радий бўлади. Радий нинг масса сони 213,215 ва 219—230 бўлган 14 та изотопи маълум. Булардан энг узоқ мавжуд бўлувчи 226Ра(Т1/2=1620-йил). 1910-йилда Радий Кюри ва Радий Деберн Радий тузларини симоб катод билан электролизлаб Радий амалгамасини, ундан симобни ҳайдаб соф Радий олишга муваффақ бўлдилар. Соф Радий ҳавода тез оксидланадиган кумушдек оқ металл. Суюқланиш температураси 700— 960°, қайнаш температураси 1140°, зичлиги 5,5 г/см³. Радий ва унинг бирикмаларидан доим чиқадиган нур электр ва магнит майдонида 3 таркибий қисмга (а, р ва унурларга) ажралади. Радий кимёвий хоссалари жиҳатидан барийга ўхшайди. Ҳавода Радий сирти радий нитрид Ра3Н2нинг қора пардаси билан қопланади. Металл Радий сувга таъсир этганида водород ажралиб чиқиб, кучли ишқор — радий гидроксид Ра(ОҲ)2 ҳоcил бўлади. Радий тузлари оқ рангли, лекин улар аста-секин радиоактив парчаланиб, вақт ўтиши билан сариқ ёки жигарранг туе олади. Радийнинг бир қанча комплекс бирикмалари маълум.
Радийнинг ўсимлик органлари ва тўқималарида тўпланиши минерал моддаларнинг ютилиш умумий крнунларига бўйсунади ва ўсимлик тури ҳамда унинг ўсиш шароитига боғлиқ. Одатда, Радий ўт ўсимликларнинг иддизи ва япрокдарида кўпроқ бўлади. Пўстлоқ ва ёғочликда айниқса кўп.
Радий одам ва ҳайвонлар организмига овқат ҳамда сув орқали ўтади. Одам организмига бир кечакундузда кирадиган 226Ра нинг миқдори 2,310~12 кюрини ташкил этади. Организмдаги Радийнинг 80% га яқини (у кимёвий хоссасига кўра, Са га яқин) суяк тўқималарида тупланади. Организмда Радий миқдори кўпайиб кеца, остеопороз, суякнинг ўз-ўзидан синиши ва шиш касалликлари каби ёмон оқибатларга сабаб бўлади. Тупрокда Радий миқдори 1 10 7— 10~8 кюри/кг дан ошиб кеца, ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши қийинлашади. Радий ёрқин бўёқлар тайёрлашда, радон олишда кўплаб ишлатилади. Радий тузлари ўғитга оз миқдорда қўшилса, пахта, кунгабоқар, лавлаги, сабзи, бодринг ва бошқа ўсимликларнинг унумдорлиги ошади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |