Радом — Полшанинг марказий қисмидаги шаҳар. Радом вое водасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 232,3 минг киши (1999). Транспорт йўллари тугуни. Машинасозлик (тикув машиналари, телефон аппаратлари ишлаб чиқариш), кимё, кўнпоябзал, ойна-шиша, озиқ-овқат (тамаки, гўшт) саноати корхоналари бор.

Радом Полшанинг қадимий шаҳарларидан. Қўлёзмаларда ХИИ асрдан тилга олинган. 1505-йилда Радом конституцияси қабул қилинган. ХИВ—ХВИ асрларда Полша мажлисининг қароргоҳи бўлган. ХИВ—ХВИИИ асрларда қурилган меъморий ёдгорликлари сақланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил