Radon
| 86 | Радон
|
Рн | |
| 4ф145д106с26п6 | |
Радон (радонум), Рн — Менделеев даврий системасининг ВИИИ гуруҳига мансуб кимёвий радиоактив элемент. Тартиб рақами 86. Инерт газлар жумласига киради. Энг барқарор изотопининг масса сони 222. Радий (226Ра)нинг а — емирилишида 222Рн (Т1/2=3,823 кун) ҳосил бўлгани сабабли унга "Радон" номи берилган. Бу изотопни 1899-йилда немис олими Радон Дорн кашф қилган. Ҳозирги вақтда Радоннинг 20 дан ортиқ изотопи маълум. Радоннинг 3 та изотопи (радон — Рн, торон — Тп ва актион — Ан) табиий 3 радиоактив катордаги изотоплар жумласига киради. Улар ҳавода, сувда ва тупрокда учрайди. Нормал шароитда 1м³ ҳавода 7106 Радон бўлади.
Радон нормал шароитда рангеиз, ҳидсиз ва таъмсиз газ. Суюқланиш температураси — 71°, кайнаш температураси —62°, зичлиги 9,9 кг/м³. Радон радиоактивлиги жиҳатидан жуда хавфли заҳарли моддалар жумласига киради. Радон радий тузларидан олинади. У худди ксенон каби баъзи моддалар билан молекуляр бирикмалар ҳосил қилади.
Радон илмий тадқиқотларда ва тиббиётда (Радонли ванналар) ишлатилади (қаранг Алфатерапия). Металл сиртларининг нотекислигини аниқлашда, радиоактив элементларни топишда қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |