Рафаэл Сабино дос Сантос (1996-йил 17-июнда туғилган) – Рафаэл Сабино ёки қисқача Сабино номи билан танилган бразилиялик футболчи. У Ўзбекистоннинг „Хоразм“ клубида ярим ҳимоячи позициясида тўп тепади.

Рафаэл Сабино
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Рафаэл Сабино дос Сантос
Таваллуд санаси 1996-йил 17-июн (1996-06-17) (30 ёш)
Таваллуд жойи Сан-Паулу (шаҳар), Бразилия
Бўйи 1.76 м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Хоразм
Рақами ТБД
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
0000—2015 Грêмио Баруэри
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2014—2016 Грêмио Баруэри 17 (0)
2017 Cатандувенсе 9 (0)
2018 Жагуариúна 6 (0)
2018—2021 Лвив 65 (2)
2022—2023 Ақжайиқ 24 (0)
2023—2025 Қизилжар 42 (3)
2026— Хоразм 0 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 2-ноябр учун)

Клубдаги фаолияти

Футбол фаолиятини 2014-йилда Бразилиянинг „Гремио Баруэри“ жамоаси сафида бошлаган.

2018-йил бошида Бразилиянинг „Жагуариуна“ клубига ўтиб, унинг таркибига қўшилган.

Рафаэл 2018-йил ёзида Украинага кўчиб ўтган ва 22-июлда Украина Премер-лигасидаги илк ўйинини „Лвив“ ФК сафида Киевнинг „Арсенал“ ФКга қарши ўтказган[1].

2022-йилнинг бошида Қозоғистоннинг „Ақжайиқ“ клуби билан шартнома имзолаган[2].

2025-йилги мавсум якунида Қозоғистондаги 4 йиллик фаолиятидан сўнг, Қизилжар жамоасини тарк этган. 2026-йил 25-январда Урганчнинг „Хоразм“ клуби билан шартнома имзолаган[3].

Манбалар

Ҳаволалар