Рафаэл Радикович Уразбахтин (қозоқча: Рафаэль Радикович Уразбахтин; 1978-йил 20-ноябр, Олмаота, Қозоғистон ССР, СССР) – қозоғистонлик футболчи, ҳужумчи позициясида о'йнаган. Рафаэл 1998-йилдан 2004-йилгача Қозоғистон миллий терма жамоаси сафида тўп сурган. Ўйинчилик фаолиятини якунлагач, мураббийлик касби билан шуғуллана бошлаган.

Рафаэл Уразбахтин
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Рафаэл Радикович Уразбахтин
Таваллуд санаси 1978-йил 20-ноябр (1978-11-20) (47 ёш)
Таваллуд жойи Олмаота, Қозоғистон ССР, Совет Иттифоқи
Бўйи 5 фт 11 ин (1.80 м)
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Қайрат (мураббий)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1996 Қайнар Толдиқўрғон 22 (1)
1997 Улитау 9 (0)
1997—2000 Қайрат 40 (9)
2001 Ростов 13 (0)
2002 Елимай Семей 0 (0)
2003—2004 Актобе 40 (9)
2005 Жетису 20 (2)
2006 Шахтёр Қарағанди 29 (0)
2007 Эсил-Богатйр Петропавл 23 (4)
2008 Қайрат 19 (1)
2009 Қайсар 12 (1)
2010—2011 Восток 49 (10)
Тотал 236 (36)
Миллий терма жамоа
1999 Қозоғистон У23 1 (0)
1998—2004 Қозоғистон 12 (2)
Бошқарган клублари
2024— Қайрат
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Клуб

Уразбахтин ўзининг профессионал фаолиятини 1996-йилда Талдиқўрғаннинг „Қайнар“ жамоасида бошлаган. Кейинги йили Жезқозғоннинг „Улитау“ жамоасида ўйнашни бошлаган, лекин 9 та ўйиндан сўнг, лига етакчиси „Қайрат“ клубига ўтган.

2001-йилда Россия Премер-лигаси иштирокчиси „Росцелмаш“ жамоасида ўйнай бошлаган. Бироқ бир йилдан кейин Қозоғистонга қайтган. 2003-йилда „Актобе-Ленто“ шартнома имзолаган ва клубнинг энг самарали ҳужумчиси бо'лган. Шундан сўнг ҳар йили у бошқа-бошқа жамоаларда ўйнаган ва фақат 2010-йилда „Восток“ жамоасида қолиб, 2013-йил охиригача шу ерда ўйнаган.

Терма жамоадаги фаолияти

Уразбахтин Қозоғистон терма жамоаси таркибида илк бор 1998-йил декабрда Осиё ўйинларида Эронга қарши 2:0 ҳисобида мағлубиятга учраган ўйинда майдонга тушган. Ўша пайтда у „Қайрат“ жамоасида тўп сурарди[1]. У Осиё ўйинларида Таиланд ва Ливанга қарши учрашувларда ҳам иштирок этиб, ҳар уч ўйинда иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган. Рафаэл кейинги халқаро чақирувни 2001-йил апрелгача кутишига тўғри келди. Ўшанда у 2002-йилги ЖCҲ саралашида Непалга қарши ўйнаб, Қозоғистоннинг 6:0 ҳисобидаги ғалабасида учинчи голни киритди. У 2002-йилги ЖCҲ саралашида Макао ва Ироққа қарши ҳам ўйнади, сўнгра 21-апрелда Непалга қарши жавоб учрашувида яна гол урган. Ҳужумчининг Қозоғистон терма жамоасидаги сўнгги уч ўйини 2006-йилги ЖCҲ саралашида бўлиб ўтган: сентябрда Украинага, октябрда Албанияга ва ноябрда Грецияга қарши.

1999-йил 3-октябрда Уразбахтин 2000-йилги Сидней Олимпиадаси иккинчи босқич саралаш ўйинида Таиландга қарши майдонга тушди. У 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ўйинда захирадан алмашинувга чиқди[2]. Ўйин Олимпиада турнирига саралаш босқичи бўлгани сабабли, Қозоғистон ўзининг 23 ёшгача бўлган терма жамоасини мусобақага юборди[3]. Уразбахтин ўша пайтда атиги 20 ёшда бўлгани учун, у 23 ёшгача бўлган терма жамоага чақирилган.

Ўйин Сана Стадион Рақиб Натижа Мусобақа Голлар
1 1998-йил 1-декабр Маин стадиони, Бангкок  Ироқ М 2-0 1998-йилги Осиё ўйинлари
2 1998-йил 8-декабр Ражамангала стадиони, Бангкок  Таиланд Д 1-1 1998-йилги Осиё ўйинлари
3 1998-йил 12-декабр Ражамангала стадиони, Бангкок  Ливан М 3-0 1998-йилги Осиё ўйинлари
4 2001-йил 12-апрел Ал-Шааб стадиони, Бағдод    Непал Ғ 6-0 2002-йилги жаҳон чемпионати саралаши 1 [4]
5 2001-йил 14-апрел Ал-Шааб стадиони, Бағдод  Макао Ғ 3-0 2002-йилги жаҳон чемпионати саралаши
6 2001-йил 16-апрел Ал-Шааб стадиони, Бағдод  Ироқ Д 1-1 2002-йилги жаҳон чемпионати саралаши
7 2001-йил 21-апрел Олмаота марказий стадиони, Олмаота    Непал Ғ 4-0 2002-йилги жаҳон чемпионати саралаши 1 [5]
8 2001-йил 23-апрел Олмаота марказий стадиони, Олмаота  Макао Ғ 5-0 2002-йилги жаҳон чемпионати саралаши
9 2001-йил 25-апрел Олмаота марказий стадиони, Олмаота  Ироқ Д 1-1 2002-йилги жаҳон чемпионати саралаши
10 2004-йил 8-сентябр Олмаота марказий стадиони, Олмаота  Украина М 2-1 2006-йилги жаҳон чемпионати саралаши
11 2004-йил 13-октябр Олмаота марказий стадиони, Олмаота  Албания М 1-0 2006-йилги жаҳон чемпионати саралаши
12 2004-йил 17-ноябр Караискакис стадиони, Пирей  Греция М 3-1 2006-йилги жаҳон чемпионати саралаши

Манбалар

Ҳаволалар