Рафаэл Фердинанд ван дер Ваарт (талаффузи: Рафаэл Фердинанд ван дер Варт) – футболчилик фаолиятини якунлаган голландиялик футболчи ярим ҳимоячи сифатида ўйнаган. У Голландия терма жамоасида ўйнаган. Амстердамнинг „Ажах“ футбол мактаби тарбияланувчиси. У жарима зарбаларидаги юқори маҳорати ва яхши техникаси билан ажралиб турарди.

Рафаэл ван дер Ваарт
Ван дер Ваарт ат праcтиcе wитҳ Ҳамбургер СВ ин 2014
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Рафаэл Фердинанд ван дер Ваарт[1]
Таваллуд санаси 1983-йил 11-феврал (1983-02-11) (43 ёш)[2]
Таваллуд жойи Ҳеэмскерк, Нидерландия
Бўйи 1.76 м[3]
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1987–1993 Де Кеннемерс
1993–2000 Ажах
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2000–2005 Ажах 117 (52)
2005–2008 Ҳамбургер СВ 74 (30)
2008–2010 Реал Мадрид 58 (11)
2010–2012 Тоттенҳам Ҳоцпур 63 (24)
2012–2015 Ҳамбургер СВ 78 (16)
2015–2016 Бетис 7 (0)
2016–2018 Мидтжйлланд 17 (2)
2018 Эсбжерг 3 (0)
Тотал 417 (135)
Миллий терма жамоа
1998–1999 Нидерландия У17 13 (5)
1999–2000 Нидерландия У19 8 (2)
2000–2001 Нидерландия У21 4 (2)
2001–2013 Нидерландия 109 (25)
Бошқарган клублари
2021–2023 Эсбжерг (ёрдамчи)
2022 Эсбжерг (вақтинчалик)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

У миллий терма жамоа сафида кетма-кет учта Европа чемпионатларида ва иккита жаҳон чемпионатларида иштирок этган. У 2004-йилги Европа чемпионатида бронза, 2010-йилги жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. У Голландия терма жамоаси тарихида энг кўп ўйин ўтказган беш футболчидан бири ҳисоланади[4].

Биографияси

Клублардаги карераси

Ўн ёшида Рафаэл ван дер Ваарт мамлакатнинг энг кучли клубларидан бири „Ажах“нинг Амстердам мактабини кўришга муваффақ бўлган. Унинг қобилиятлари болалар жамоаси мураббийларини ҳайратда қолдирган ва ёш футболчи қабул қилинган. Ўн етти ёшида Рафаэл 1999-2000-йилги мавсумда „Ден Босч“га қарши ўйинда (1:1) „Ажах“ жамоасида дебют қилган. У ғайрат ва яхши техника билан ўйнаган бўлса-да, ўша мавсумда бошқа майдонга тушмаган

2000-2001-йилги мавсум бошида Рафаэл захирадан майдонга тушди, аммо мавсум ўтиши билан „Ажах“ бош мураббийи Ко Адриансе ўзининг ёш ярим ҳимоячисига ишониб, майдонда кўпроқ вақт ажратган. У марказий ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясини эгаллаган, баъзида ярим ҳимоянинг чап қанотида ўйнаган. Ўша мавсумда клуб мухлислари ёш футболчида катта салоҳият борлигини кўриб, уни „Ажах“нинг энг яхши ёш футболчиси сифатида танладилар.

„Реал Бетис“ жамоаси сафида

2015-йилнинг 15-июнида Рафаэл Испаниянинг „Реал Бетис“ клуби билан 3 йиллик шартнома имзолаган[5]. 2015-2016-йилги мавсумда у Испания чемпионатида бор йўғи 7 та, Испания кубогида эса яна иккита ўйин ўтказган.

Нидерландия терма жамоаси сафида

Рафаэл 2001-йилнинг 6-октабрида 18 ёшида Нидерландия терма жамоасида Андоррага қарши дебют қилган. У миллий терма жамоа сафида Евро-2004, ЖЧ-2006, Евро-2008 ва ЖЧ-2010 да ўйнаган. Жованни ван Бронхорст фаолиятини якунлагач, терма жамоа сардори бўлди. Евро-2012да у Португалия дарвозасига гол урган. Голландия 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирдан чиқиб кетди.

У терма жамоадаги сўнгги ўйинини 2013-йилда ўтказган. Рафаэл Голландия терма жамоасининг 2014-йилда Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун кенгайтирилган таркибига кирган, бироқ 2014-йилнинг май ойи охиридаги жароҳати туфайли у якуний аризага киритилмаган.

Статистикаси

Клуб Мавсум Лига Кубог Лига кубоги Европа кубоги Бошқа Жами
Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар
Ажах 1999-2000 1 0 0 0 — 0 0 — 1 0
2000-2001 27 7 1 0 — 4 2 — 32 9
2001-2002 20 14 2 2 — 5 1 — 27 17
2002-2003 21 18 2 0 — 6 2 1 2 30 22
2003-2004 26 7 1 0 — 7 1 — 34 8
2004-2005 22 6 2 0 — 7 1 1 0 32 7
Жами 117 52 8 2 — 29 7 2 2 156 63
Ҳамбургер СВ 2005-2006 19 9 2 0 — 8 5 7 2 36 16
2006-2007 26 8 0 0 2 0 5 3 — 33 11
2007-2008 29 12 4 4 — 9 3 2 2 44 21
Жами 74 29 6 4 2 0 22 11 9 4 113 48
Реал Мадрид 2008-2009 32 5 1 0 — 7 0 2 0 42 5
2009-2010 26 6 2 1 — 3 0 — 31 7
Жами 58 11 3 1 — 10 0 2 0 73 12
Тоттенҳам Ҳоцпур 2010-2011 28 13 1 0 0 0 7 2 — 36 15
2011-2012 33 11 4 1 1 0 1 1 — 39 13
2012-2013 2 0 0 0 0 0 0 0 — 2 0
Жами 63 24 5 1 1 0 8 3 — 77 28
Ҳамбургер СВ 2012-2013 27 5 0 0 — — — 27 5
2013-2014 27 7 3 1 — — 2 0 32 8
2014-2015 24 4 2 1 — — 1 0 27 5
Жами 78 16 5 2 — — 3 0 86 18
Реал Бетис 2015-2016 7 0 2 0 — — — 9 0
Мидтжйлланд 2016-2017 15 2 2 0 — 1 0 — 18 2
2017-2018 2 0 0 0 — 0 0 — 2 0
Жами 17 2 2 0 — 1 0 — 20 2
Эсбжерг фБ 2018-2019 3 0 1 0 — — — 4 0
Умумий карерасида 417 135 32 10 3 0 70 21 16 6 538 171

Халқаро статистикаси

Миллий терма жамоа Мавсум
Ўйинлар Голлар
Нидерландия 2001-йил 1 0
2002-йил 2 0
2003-йил 10 3
2004-йил 13 1
2005-йил 9 2
2006-йил 5 1
2007-йил 10 5
2008-йил 14 1
2009-йил 10 2
2010-йил 14 1
2011-йил 5 1
2012-йил 10 4
2013-йил 6 4
Жами 109 25

Мукофотлари ва ютуқлари

Клуб билан эришилган ютуқлари

„Ажах“

  • Голландия чемпиони (2): 2001-2002, 2003-2004
  • Голландия кубоги ғолиби: 2001-2002
  • Голландия суперкубоги соҳиби: 2002-йил
  • Жами: 4 та кубок

„Реал Мадрид“


Нидерландия терма жамоаси

  • 2004 йилги Европа чемпионатининг бронза медали совриндори
  • 2010 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори
  • Жами фаолияти: 8 та соврин

Шахсий ютуқлари

  • Амстердамнинг энг яхши ёш спортчиси (3): 1999, 2000, 2001
  • Амстердамнинг энг яхши спортчиси: 2001-йил
  • Амстердам турнирининг энг яхши футболчиси: 2002-йил
  • Голден Бой мукофоти совриндори: 2003-йил

Манбалар

  1. ↑ „Аcта дел Партидо cелебрадо эл 08 де маё де 2016, эн Эибар“ [Минутес оф тҳе Матч ҳелд он 8 Май 2016, ин Эибар] (эс). Роял Спаниш Фоотбалл Федератион. 2020-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-июн.
  2. ↑ „Р. ван дер Ваарт“ (нл). Воэтбал Интернатионал. Қаралди: 2013-йил 8-июн.
  3. ↑ „Спиэлерпрофил – Рафаэл ван дер Ваарт“ (де). Ҳамбургер СВ. 2013-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 8-июн.
  4. ↑ Ван дер Варт получил награду от УЕФА за 100 матчей, сигранних за Нидерланди
  5. ↑ „Ван дер Ваарт: «Эс ун гран Cлуб й тенго мучас ганас де эмпезар».“ (эс). реалбетисбаломпиэ.эс. 2015-йил 17-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16.6.15.

Ҳаволалар