Raffleziya arnoldi
Раффлезия арнолди – [1]икки уруг’паллалилар синфи, раффлезиядошлар оиласи, раффлезия туркумига мансуб ягона о’симлик. Паразит о’симлик сифатида о’сади. У Индонезиянинг учта миллий гулидан бири ҳисобланади.
Ушбу о’симликнинг тарқалиш ареали жуда ҳам тор бо’либ, Суматра ва Калимантан оролларининг серёмг’ир о’рмонларида о’сади, айрим манбаларга ко’ра Барнео оролида ҳам учрайди. Раффлезия арнолдининг танаси асосан битта йирик гулдан ташкил топган бо’либ, унинг пояси, илдизи ва барглари мавжуд эмас. Гулларнинг диаметри 60-100 см гача, вазни 8 кг гача етади.
Ушбу эндемик паразит о’симлик то’г’ри келган дарахтларда ҳам паразитлик қилавермайди. У асосан ко’п ёмг’ир ёг’адиган о’рмонлардаги токдошлар оиласига мансуб тетрастигма туркумига мансуб лианаларнинг танасида паразитлик қилади.
Гуллари икки жинсли, тожибарглари қизил-жигарранг тусда, етарлича ог’ир ва ҳашаротларни жалб этиш учун о’зига хос ҳид таратади (чираётган го’шт ҳиди). Асосий чанглатувчилари о’рмон пашшалари ҳисобланади. Г’унчалари бир неча ой давомида ривожланади, гуллаш даври ҳам бир неча кундан иборат.
Мевалари зеравор мева ко’ринишида бо’либ, ичи майда уруг’ларга мо’л, асосан филлар орқали, айрим ҳолатда эса чумолилар орқали тарқалади. Филлар лиана танасида раффлезия мевасини эзиб о’тиб кетганда унинг оёг’и остига мева ичидаги уруг’лар чиқиб санчилиб қолади, фил қачонки тетрастигмалар поясини эзиб о’тиб кетаётганда мана шу оёққа санжилган уруг’лар хо’жайин поясига санчилиб о’зининг паразитлик фаолиятини бошлайди.
Айни вақтда о’рмонзорларни о’злаштириш натижасида раффлезия арнолдининг ареали борган сари қисқариб бормоқда.
Қо’шимча ма’лумот!
Бизнинг дарсликларимизда фақатгина раффлезия арнолди ҳақида ма’лумот берилгани учун унинг бошқа оиладошлари ҳақида билмаймиз. Унинг о’зига о’хшаган паразитлик билан ҳаёт кечирувчи 30 га яқин оиладошлари бо’либ, улар ҳам жануби-шарқий Осиёда тарқалган. Раффлезиядан айрим белгилари билан фарқланади.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ „Энг катта гул“. Қаралди: 2022-йил 22-июл.