Зиёсферада исми Рафиқ ва фамилияси Ҳусейнов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Рафиқ Радик ўғли Ҳусейнов (озарбайжонча: Рафиқ Радик оğлу Ҳüсейнов,  1988-йил 16-май, Тошкент, Ўзбекистон ССР) — озарбайжонлик юнон-рум курашчиси,  Озарбайжон терма жамоаси аъзоси, 2021-йилги Жаҳон чемпиони, уч карра Европа чемпиони (2011-йил, 2020-йил ва 2022-йил), 2015-йилги Жаҳон кубоги ғолиби, 2015-йил Бокудаги Европа ўйинлари ва 2019-йилги Жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори. Шунингдек, 2020-йил  Токиодаги ёзги Олимпия ўйинлари ва 2018-йилги Европа чемпионатининг  бронза медали совриндори, 2008-йил ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпиони.

Рафиқ Радик ўғли Ҳусейнов
Шахсий ма'лумотлар
Миллати  Озарбайжон
Туг'илиши 16-май 1988-йил (34 ёш)
Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР
Баландлиги Андоза:Инфобох шахс/баландлиги
о'г'ирлиги 84 кг (185 лб)
Спорт
Спорт Юнон-рум кураши
клуб Армия марказий спорт клуби
Мураббийлари Радик Ҳусейнов
Медаллари ва ютуқлари

Андоза:Турнир

Бронза Токио 2020 77 кг гача

Андоза:Турнир

Кумуш Нур-Султон 2019 82 кг гача
Олтин Осло 2021 82 кг гача

Андоза:Турнир

Кумуш Боку 2015 80 кг гача

Андоза:Турнир

Олтин Дортмунд 2011 82 кг гача
Бронза Каспийск 2018 82 кг гача
Олтин Рим 2020 82 кг гача
Олтин Будапешт 2022 82 кг гача

Андоза:Турнир

Кумуш Клермон-Ферран 2009 74 кг гача
Кумуш Саранск 2012 74 кг гача
Бронза Техрон 2013 84 кг гача
Олтин Техрон 2015 80 кг гача

Андоза:Турнир

Кумуш Боку 2017 80 кг гача
Олтин Коня 2021 82 кг гача

Биографияси

Рафиқ Ҳусейнов 1988-йил 16-майда Ўзбекистон ССР пойтахти Тошкент шаҳрида туғилган. Рафиқнинг оиласи бир ёшида Бокуга кўчиб ўтган.

1995-2004-йилларда № 291-сонли „Араз“ экология лицейида таҳсил олган.1996-йилдан Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги (собиқ „Динамо“) спорт жамияти вакили. Рафиқ Ҳусейновнинг мураббийи унинг отаси, Озарбайжонда хизмат кўрсатган мураббий Радик Ҳусейнов ҳисобланади.

Ҳусейнов 2005-2006-йилларда Боку шаҳридаги Республика олимпия спорт лицейида ўқишни давом эттирган. 2006-йилда Озарбайжон давлат иқтисодиёт университетининг  Халқаро иқтисодий муносабатлар факултетига ўқишга кирган ва 2010-йилда „Божхона ва божхона экспертизасини ташкил этиш“ мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Рафиқ Ҳусейнов (чапда) 2017-йилги Ислом бирдамлик ўйинларининг Бокудаги тақдирлаш маросимида

Ҳусейнов Рафиқ 2010-2011-йилларда  Озарбайжон қуролли кучларида хизмат қилган. 2011-йилда Европа чемпиони бўлган. 2009-йилдан — спорт устаси, 2015-йилдан — Хизмат кўрсатган спорт устаси.

2017-йилда Бокуда бўлиб ўтган ,,Ислом бирдамлик ўйинлари"да 80 кг вазн тоифасида иштирок этган Ҳусейнов финалда эронлик спортчи Юсуф Хадерянга ютқазиб, кумуш медал соҳибига айланган[1].

Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтган 2019-йилги Олимпия ўйинларидан олдинги жаҳон чемпионатида  эса Рафиқ 82 килограмм вазн тоифасида финалда грузиялик полвон Лаше Гобадзега имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритган.

2020-йил феврал ойида Р.Ҳусейнов Италия пойтахтида бўлиб ўтган қитъа чемпионатида 82 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги чемпионлик учун курашда болгариялик спортчи Даниэл Александровни мағлубиятга учратиб, Европа чемпионатининг олтин медалини қўлга киритган ва икки карра Европа чемпионига айланган.

2020-йилнинг март ойида Ҳусейнов бир вазнда яхши кетаётганди, аммо CОВИД сабаб Ҳусейнов ўз вазнини 87 кг га кўтаришга ҳаракат қилган. Лекин  ўша пайтга қадар миллий терма жамоада ушбу вазн тоифасидаги кучли полвонлар борлиги сабабли, Ҳусейнов вазнини 77 кг га туширишга қарор қилган[2].

2021-йилнинг 8-май куни Софияда бўлиб ўтган 2020-йилги Олимпиада ўйинларининг лицензияланган турнирида 77 кг вазн тоифасида Рафиқ Ҳусейнов ярим финалда 2017-йилги Жаҳон чемпиони сербиялик Виктор Немешни мағлубиятга учратиб, финалга чиққан ва Олимпиада лицензиясини қўлга киритган[3]. Ушбу турнирда Ҳусейнов ўз вазнини 12 кг га тушириб, етти йиллик танаффусдан сўнг 77 кг вазн тоифасига қайтган[2].

2021-йил август ойида Рафиқ Ҳусейнов Токио Олимпиадасида дебют қилган. Вазни 77 килограммгача бўлган вазн тоифасида Ҳусейнов биринчи жангида швециялик  Алекс Кессидисани 1:1 ҳисобида мағлуб этган, чунки у охирги бўлиб қабул қилинган. Рафиқ чорак финалда қирғизистонлик  Акжол Махмудовга 1:9 ҳисобида имкониятни бой берган. Маҳмудовнинг финалга чиқиши Ҳусейновга бронза учун жавоб баҳсларида курашиш имкониятини берган[4]. Ҳусейнов биринчи жавоб баҳсида тунислик Ламжед Маафини 11:1 ҳисобида мағлуб этган. Ҳал қилувчи жангда Рафиқ Ҳусейнов арманистонлик Карапет Чалянни мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритган[5]. Ҳусейнов ўзининг ғалабасини отаси, шахсий мураббийи Радик Ҳусейновнинг ғалабаси деб атаган. Спортчининг сўзларига кўра, у яхши ўйин кўрсата олмаган ва Маҳмудов билан бўлган жангдан кейин ҳам ўзига кела олмаган[6].

Оиласи

Рафиқнинг отаси ва шахсий мураббийи — Радик Ҳусейнов Озарбайжонда хизмат кўрсатган мураббий, ҳарбий полковник. Рафиқнинг эгизак укалари Одил ва Руфат ҳам профессионал кураш билан шуғулланишади ва улар ҳам терма жамоа аъзоларидир.

Рафиқ Ҳусейнов оилали, унинг икки нафар ўғил фарзани бор.

Ютуқлари

Жаҳон чемпионатлари

Мусобақа миллий терма жамоа Оғирлик тоифаси Ўрин
2007-йилги Кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати    Озарбайжон 66 кг 3
2008-йилги Кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати  Озарбайжон 66 кг 3
2009-йилги Кураш бўйича Жаҳон чемпионати &нбсп;  Озарбайжон 74 кг 5
2010-йилги Кураш бўйича Жаҳон чемпионати&нбсп; &нбсп;  Озарбайжон 74 кг 5

Европа чемпионати

Мусобақа миллий терма жамоа Оғирлик тоифаси Ўрин
2004-йилги Кадет кураши бўйича Европа чемпионати  Озарбайжон 58 кг 3
2005-йилги Кадет кураши бўйича Европа чемпионати  Озарбайжон 63 кг 2
2007-йилги Кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионати  Озарбайжон 66 кг 2
2008-йилги Кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионати  Озарбайжон 74 кг 1
2011-йилги Кураш бўйича Европа чемпионати  Озарбайжон 74 кг 1
2018-йилги Кураш бўйича Европа чемпионати  Озарбайжон 82 кг 3

Жаҳон чемпионатлари

Мусобақа миллий терма жамоа Оғирлик тоифаси Ўрин
2009-йилги Кураш бўйича Жаҳон кубоги  Озарбайжон 74 кг 2
2011-йилги Кураш бўйича Жаҳон кубоги  Озарбайжон 74 кг 4
2012-йилги Кураш бўйича Жаҳон кубоги  Озарбайжон 74 кг 2
2013-йилги Кураш бўйича Жаҳон кубоги  Озарбайжон 84 кг 3
2015-йилги Кураш бўйича Жаҳон кубоги  Озарбайжон 80 кг 1

Европа ўйинлари

Мусобақа миллий терма жамоа Оғирлик тоифаси Ўрин
2015-йилги Европа ўйинлари  Озарбайжон 80 кг 2

Бошқа мусобақалар

Мусобақа миллий терма жамоа Оғирлик тоифаси Ўрин
2009-йилги Cристо Лутте турнири  Озарбайжон 74 кг 1
2009-йилги Кураш Олтин Гран-при  Озарбайжон 74 кг 1
2010-йилги Веҳби Эмре номидаги халқаро турнири  Озарбайжон 74 кг 2
2011-йилги Веҳби Эмре номидаги халқаро турнири  Озарбайжон 74 кг 1
2011-йилги Кураш бўйича Олтин Гран-при  Озарбайжон 74 кг 5
2011-йилги Лигҳц оф Мосcоw халқаро турнири  Озарбайжон 74 кг 2
2012-йилги Кураш бўйича Олтин Гран-при  Озарбайжон 84 кг 3
2012-йилги Лигҳц оф Мосcоw  халқаро турнири  Озарбайжон 84 кг 2
2013-йилги Лигҳц оф Мосcоw халқаро турнири  Озарбайжон 84 кг 5
2013-йил Кураш бўйича Олтин Гран-при  Озарбайжон 74 кг 1
2014-йил Кураш бўйича Олтин Гран-при  Озарбайжон 80 кг 3
2014-йил Кураш бўйича Олтин Гран-при  Озарбайжон 75 кг 1
2014-йилги Лигҳц оф Мосcоw халқаро турнири  Озарбайжон 80 кг 3

Мукофот ва унвонлари

Озарбайжон Республикаси Президентининг 2015-йил 29-июндаги фармони билан Озарбайжон спортини ривожлантиришдаги улкан хизматлари учун „Тараққиёт“ (озарбайжонча: «Тəрəққи») ордени билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ „Нуриев стал чемпионом Исламиады“. 2021-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-май.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Рафик Гусейнов: Я сбросил 12 кг для турнира, но к Олимпиаде буду в хорошей форме“. 2021-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-май.
  3. ↑ „Рафик Гусейнов завоевал олимпийскую лицензию“. 2021-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-май.
  4. ↑ „Токио-2020. Гусейнов и Манолова получили шанс бороться за бронзу“. 2021-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-август.
  5. ↑ „Токио-2020. Гусейнов одолел за бронзу Чаляна“. 2021-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-август.
  6. ↑ „Рафик Гусейнов: Не имеет значения, кого я победил, армянского борца или представителя другой страны“. 2021-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-август.

Ҳаволалар