Рафис Сагитович Гилманов (1963-йил 4-августда туғилган[1]) — совет ва туркман футболчиси ва мураббийи. Футболчилик фаолияти давомида ҳужумчи позициясида тўп сурган Қозоннинг „Рубин“ жамоасида клуб маъмури сифатида фаолият юритган[2].

Рафис Гилманов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Рафис Сагитович Гилманов
Таваллуд санаси 1963-йил 4-август (1963-08-04) (63 ёш)
Таваллуд жойи Туркманистон ССР, СССР
Бўйи 177 cм (5 фт 9 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Рубин
Рақами Жамоа маъмури
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1983 Локомотив (Ашхобод) КФК
1983—1984 Колхозчи 40 (6)
1985 Звезда (Жиззах) 29 (3)
1986—1989 Копетдаг 105 (41)
1990 Навбаҳор 41 (7)
1991 Копетдаг 36 (10)
1992—1995 Копетдаг ? (?)
Миллий терма жамоа
1992 Туркманистон 4 (0)
Бошқарган клублари
2006—ҳ. в. Рубин
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биография

Рафис 1983-йилги мавсумда Ашхободнинг „Локомотив“ ҳаваскорлар жамоаси сафида бошлаган. Мавсумнинг иккинчи ярмида Туркманистон ССРнинг байроқдор жамоаси, „Колхозчи“ (ҳозирда Копетдаг номи остида фаолият юритади) Ашхобод клуби билан шартнома имзолади. Ашхободликлар жамоаси сафида СССР иккинчи футбол лигасида 2 мавсум давомида тўп сурди. 1985-йилги мавсумда СССР биринчи лигасида иштирок этувчи Ўзбекистон ССРнинг „Звезда“ Жиззах жамоаси сафига ўтди. Жиззахликлар жамоаси таркибида бир мавсум давомида ҳаракат қилиб 29 та ўйинда 3 та гол киритди. 1986-йилги мавсумда „Колхозчи“ жамоасига қайтди ва уч мавсум давомида клуб шарафини ҳимоя қилди. 1990-йилги мавсум аввалида яна Ўзбекистон ССР жамоасига, бу сафар Наманганнинг „Навбаҳор“ клуби сафига бориб қўшилди. „Навбаҳор“ жамоаси 1990-йилги мавсумда СССР Иккинчи лигасида тўп суриб якунда СССР Биринчи лигаси йўлланмасини қўлга киритди. Рафис Наманган жамоасининг бу ютуғига 41 та ўйинда 7 та голи билан ҳисса қўшди. 1991-йилги мавсумда яна „Копетдаг“ жамоаси сафига қайтди ва фаолиятини якунига қадар Ашхобод жамоаси таркибида тўп сурди.

Миллий терма жамоа

Туркманистон терма жамоаси сафида 1992-йилда Марказий Осиё кубоги баҳсларида иштирок этган. У илк дебют учрашувини 1992-йил 1-июн куни Қозоғистон жамоасига қарши ўтказди ва иккинчи бўлимда майдонга тушди.

2003-йилдан Қозоннинг „Рубин“ клубида аввал захира менежери, кейин эса асосий жамоа маъмури (2006-йилдан) сифатида ишлаган.

Статистика

Мавсум Клуб Лига Чемпионат
Ўйинлар Голлар
1982 Sovet Ittifoqi Колхозчи Иккинчи лига ? ?
1983 Sovet Ittifoqi Колхозчи Иккинчи лига 9 0
1984 Sovet Ittifoqi Колхозчи Иккинчи лига 31 6
1985 Sovet Ittifoqi Юлдуз (Жиззах) Биринчи лига 29 3
1986 Sovet Ittifoqi Копетдаг Иккинчи лига 22 7
1987 Sovet Ittifoqi Копетдаг Иккинчи лига 25 9
1988 Sovet Ittifoqi Копетдаг Иккинчи лига 33 16
1989 Sovet Ittifoqi Копетдаг Иккинчи лига 25 9
1990 Sovet Ittifoqi Навбаҳор Иккинчи лига 41 7
1991 Sovet Ittifoqi Копетдаг Иккинчи лига 36 10
1992 Turkmaniston Копетдаг Олий лига ? ?
1993 Turkmaniston Копетдаг Олий лига ? ?
1994 Turkmaniston Копетдаг Олий лига ? ?
1995 Turkmaniston Копетдаг Олий лига ? ?

Ютуқлар

Манбалар

Ҳаволалар