Рафтор (форс. — юриш) — бир маромда тўлқинсимон ҳаракатдаги нақш чизиғи (таноб, новда). Нақш мужассамотида ингичка ва кенг ҳошия бўйлаб бир ёки икки томонга йўналтирилади; Рафтор нақш мужассамотида 1даражали ўрин тутади; гул, ғунча, барг, марғула, куртаклар эса иккинчи даражали бўлиб, мужассамотни тўлдиради. Рафтор тасвирланган новда сонига қараб 4 кўринишда (якрафтор — 1, дурафтор — 2, серафтор — 3, чоррафтор — 4) учрайди; барчасида ҳам тўлқинсимон ҳаракат бир томонга йўналтирилади. Фақат Хоразм усталари дурафторнинг ҳар бир рафторини бир-бирига қарама-қарши йўналтириб ҳам қўллайдилар. Рафтор амалий безак санъатининг безак мужассамотида кенг қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил