Ragnarök

Рагнарöк — Скандинав халқларининг афсоналарида келтирилган ўзига хос қиёмат куни. Афсоналарга кўра, Рагнарöк вақтида бутун оламни уруш ва ўлим қоплаб олади. Бу вақтда Жормунганд ва Тҳор қаттиқ жанг олиб боради. Жангда Тҳор ғалаба қозонади. Лекин Жормунганд Тҳорни заҳарлагани сабабли у ўлади. Шундан сўнг Жормунганд Фенрирнинг занжирни узиб, уни озод қилиб юборади. Фенрир эса Одинни жангда енгади ва ейди. Одиннинг яна бир ўғли Видар Фенрирни ўлдиради. Локи эса Ҳеимдалл билан жанг олиб боради. Бу жангда ҳар иккаласи ҳам ҳалок бўлади. Бу тартибсизликлар вақтида дунё олов ичида қолади ва бутун коинот сув билан қопланади. Бироз вақт ўтиб, сув орқага чекинади ва олам янгитдан дунёга келади. Ўсимлик ва ҳайвонлар пайдо бўлиб, ҳаёт яна давом этади.
Этимологияси
Рагнарöк Скандинав халқларининг қадимий тили норсчадан олинган бўлиб, „Тангриларнинг тақдири“ ёки „Тангриларнинг қоронғу қисмати“ деган маънони билдиради. Қадимий манбаларда Рагнарöк ёки Рагнарøккр шаклида учратишимиз мумкин[1][2][3].
Рўй бериши



„Поэтиc Эдда“ асарининг „Вöлуспа“ қисми айни пайтда Ричард Wагнернинг „Гöттердäммерунг“ номли операси учун асос бўлиб хизмат қилган. Бу ўзига хос „Тўфон ривояти“нинг бошқача варианти ҳамдир. Баъзи татқиқотчилар буни ўтмишда юз берган улкан табиий офатнинг хотираси сифатида қабул қилади. Рагнарöк „қуёш оламни иситмаган, совуқ шамолли, 7 қиш мавсумидан сўнг“ юз бериши айтилган. Одиннинг қабиҳ руҳли ўгли — Локи Тангриларнинг қўриқчиси Ҳеннардни ўлдиради. Шундан сўнг Тангриларнинг йўқ бўлиш даври бошланади. Фенрир қуёшни қорайтиради, бутун олам сув ичида қолади ва инсоният ҳалок бўлади. Сурт етакчилигида Аэсирга ҳужум қилган муз девлар Бифрост кўпригини қулатишади. Ҳеимдалл ҳужум ҳақида Тангриларни хабардор қилиш учун улкан шохдан тайёрланган Гжалларни чалади. Один маслаҳат олиш учун Мимир қудуғига борган вақтда дунё дарахти — Йггдрасил қулайди. Аэсирликлар бу вақтда муз девлар билан жанг олиб боради. Один, Фенрир, Фрейр ва бошқалар Сурт томонидан ўлдирилади. Бу вақтда Тҳор ўрта дунёда яшайдиган улкан илон — Жормунгард билан кураш олиб боради. Тҳор илонни енгса-да, заҳарлангани туфайли ҳалок бўлади. Локи ва Ҳеимдалл бир-бирларини ўлдиргандан сўнг, Видар Фенрирни ўлдиради. Шундан сўнг Тҳорнинг ўғиллари бўлган Моди ва Магни тирик қолган. Бир қанча вақт ўтиб, сув орқага чекинади ва янги қуруқликлар пайдо бўла бошлайди. Лифтҳрасир ва Лиф жуфтлиги орқали одамлар йўқолиб кетган ўз наслларини давом эттиришади[4].
Санъат ва адабиётга таъсири
Рагнарöк ҳақидаги дастлабки маълумотлар Исландиялик шоир, тарихчи ва парламент аъзоси бўлган Снорри Стурлусон томонидан ёзилган „Просе Эдда“[5]номли асарида учрайди. Снорри Стурлусон бу асарни ёзиш учун қадимги манбаларни қунт билан ўрганиб чиққан. Норвегиялик киноижодкор Миккел Брæнне Сандемосе томонидан 2013-йил „Гåтен Рагнарок“ номли филм ҳам суратга олинган. 2017-йилда эса Тҳор филмининг ижодкорлари, бу филмнинг мантиқий давоми саналган „Тҳор: Рагнарок“ филмини суратга олган эди.
Манбалар
- ↑ „Рагнарöк“. Cоллинс Энглиш Диcтионарй. ҲарперCоллинс. Қаралди: 24 ıюл 2022.
- ↑ „Рагнарöк“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-05-11 санасида архивланган) (УС) анд Андоза:Cите Охфорд Диcтионариэс
- ↑ „Рагнарöк“. Cоллинс Энглиш Диcтионарй. ҲарперCоллинс. Қаралди: 24-июл 2022.
- ↑ Öзҳан, Дüня Митолижиси. Öзтüрк. Анкара: Ника яйıнларı, 2016. ИСБН 9786058389199. Қаралди: 2022-йил 24-июл.
- ↑ Бёcк 2005, с. 36.
Қўшимча адабиётлар
- Баилей, Ричард Н.. Олд Норсе Мйтҳс, Литературе, анд Соcиэтй. Сйдней: Университй оф Сйдней, 2002. ИСБН 1-86487-316-7. (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-09-14 санасида архивланган)
- Беллоwс, Ҳенрй Адамс. Тҳе Поэтиc Эдда: Тҳе Мйтҳологиcал Поэмс. Довер Публиcатионс, 2004. ИСБН 0-486-43710-8.
- Бжордванд, Ҳаралд; Линдеман, Фредрик Отто. Вåре арвеорд. Новус, 2007. ИСБН 978-82-7099-467-0.
- Бёcк, Жессе. Тҳе Просе Эдда, Пенгуин Cлассиcс. Пенгуин Боокс, 2005. ИСБН 0-14-044755-5.
- Дронке, Урсула. Тҳе Поэтиc Эдда: Волуме ИИ: Мйтҳологиcал Поэмс. Охфорд Университй Пресс, 1997. ИСБН 0-19-811181-9.
- Давидсон, Ҳ. Р. Эллис. Годс анд Мйтҳс оф Нортҳерн Эуропе. Пенгуин Боокс, 1990. ИСБН 0-14-013627-4.
- Фазио, Мичаэл W.; Моффетт, Мариан; Wодеҳоусе, Лаwренcе. А Wорлд Ҳисторй оф Арчитеcтуре. МcГраw-Ҳилл Профессионал, 2003. ИСБН 0-07-141751-6.
- Бернҳарðссон, Ҳаралдур „Олд Иcеландиc Рагнарöк анд Рагнарöккр“, . Верба Доcенти, 2007 — 25–38-бет. ИСБН 978-0-9747927-3-6.
- Ҳопкинс, Жосепҳ С. (2014). "Тҳе 'Викинг Апоcалйпсе' оф 22нд Фебруарй 2014: Ан Аналйсис оф тҳе Жорвик Викинг Cентер'с Рагнарöк анд Иц Медиа Реcептион". РМН Неwслеттер (Университй оф Ҳелсинки) 8: 7–12. ИССН 2324-0636. ҳттпс://www.аcадемиа.эду/7751817.
- Ҳунтер, Жоҳн; Ралстон, Иан (эдс.). Тҳе Арчаэологй оф Бритаин: Ан Интродуcтион фром тҳе Уппер Палаэолитҳиc то тҳе Индустриал Револутион. Роутледге, 1999. ИСБН 978-0-415-13588-7.
- Жанссон, Свен Б.. Рунес ин Сwеден. Стоcкҳолм, Гидлунд, 1987. ИСБН 91-7844-067-Х.
- Ларрингтон, Cаролйне. Тҳе Поэтиc Эдда. Охфорд Wорлд'с Cлассиcс, 1999. ИСБН 0-19-283946-2.
- Линдоw, Жоҳн. Норсе Мйтҳологй: А Гуиде то Годс, Ҳероэс, Ритуалс, анд Белиэфс. Охфорд Университй Пресс, 2001. ИСБН 0-19-515382-0.
- МаcЛеод, Миндй; Меэс, Бернард. Руниc Амулец анд Магиc Обжеcц. Бойделл Пресс, 2006. ИСБН 1-84383-205-4.
- Маллорй, Ж. П.; Адамс, Доуглас Қ.. Энcйcлопедиа оф Индо-Эуропеан Cултуре. Тайлор & Франcис, 1997. ИСБН 1-884964-98-2.
- Орчард, Андй. Диcтионарй оф Норсе Мйтҳ анд Легенд. Cасселл, 1997. ИСБН 0-304-34520-2.
- Пҳиллпотц, Бертҳа (1905). "Сурт". Аркив фöр Нордиск Филологи 21: 14 фф.
- Плускоwски, Алекс „Апоcалйптиc Монстерс: Анимал Инспиратионс фор тҳе Иcонограпҳй оф Медиэвал Нортҳерн Девоурерс“, . Тҳе Монстроус Миддле Агес. Университй оф Торонто Пресс, 2004. ИСБН 0-8020-8667-5.
- Рундата 2.0 фор Wиндоwс.
- Симек, Рудолф. Диcтионарй оф Нортҳерн Мйтҳологй, транслатед бй Ангела Ҳалл, Д.С. Бреwер, 2007. ИСБН 978-0-85991-513-7.
- Wилсон, Давид М.. Англо-Сахон Арт: Фром тҳе Севентҳ Cентурй то тҳе Норман Cонқуэст. Оверлоок Пресс, 1984. ИСБН 978-0-87951-976-6.
- Зоëга, Геир. А Cонcисе Диcтионарй оф Олд Иcеландиc. Университй оф Торонто, 2004. ИСБН 0-8020-8659-4.