Ragnar Lodbrok
Рагнор Лодброк ёки Лотҳброк (қадимги скандинав тилида: Рагнарр Лоðбрóк: туғилган йили номаълум. Вафоти — 864/866), афсонавий викинг жангчиси ва қироли. Бир қанча эски Скандинав сагаси (афсоналари)нинг бош қаҳрамони ҳисобланади[1].
| Рагнар Лодброк | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди | Маълум эмас |
| Вафоти |
864/866 Англия |
| Турмуш ўртоғи |
Лагертҳа Аслауг |

Афсоналарга кўра ҳаёти
Скандинав халқларининг энг машҳур афсоналаридан бири саналган Рагнар Скандинавларнинг энг машҳур қўмондани ва қироли бўлган. У Франсия ва Англияга қарши ҳарбий юришлар амалга оширган. Дания қироли бўлиш учун эса тинимсиз курашлар олиб боради. Натижада ҳам Дания, ҳам Швеция қироллигини қўлга киритади. Рагнар ўзини Одиннинг авлоди эканлигини иддао қилади ва машҳур аёл жангчилари бўлган Лагертҳа ва Аслауг билан турмуш қуради. Афсоналарда Рагнар ўз ўғиллари Ивар ва Бжорнининг ундан ҳам кўра кўпроқ машҳурроқ бўлишидан хавотир олгани ёзилган[2].
Рагнор Франсиядаги йирик дарёлардан фойдаланиб, катта жанглар олиб боради. Франклар давлатининг кучли суворийлари билан жанг қилишдан қочиб, шаҳарларни дарё орқали қамал қилади. ИХ асрда бир қанча ёрқин ғалабаларга эришган Рагнар, Англия қироли Æллага асир тушади. Узоқ қийноқлардан сўнг илонлар солинган чуқурга ташланади ва фожиавий тарзда ўлдирилади. У ҳақида яратилган кўплаб афсоналар мавжудлиги сабабли ўлим тафсилотлари турлича баён қилинган.

Рагнарнинг мотам қўшиғи.
Афсоналарда келтирилишича Рагнар илонлар билан тўлдирилган чуқурга ташлангандан сўнг, викингларнинг машҳур мотам қўшиғини куйлаган экан[3]:
"Одиннинг мен учун ўлим дастурхонини тайёрлагани қандай ажойиб.
Ҳўкиз шохидан тайёрланган қадаҳда шароб ичишимизга жуда оз қолди.
Одиннинг Валҳалласига келган жангчи шикоят қилмайди.
Унинг ёнида қўрқувдан сўзлар сарфламайман.
Мени Æсир кутиб олади. Ўлим мотамсиз кириб келади.
Мен эса кетиш учун сабрсизланяпман.
Æсир энди мени уйга олиб бор, Один юборган, эй, Валкириялар!
Æсир билан ғурур ичида шаробимизни ичамиз.
Умримнинг кунлари тугаяпти.
Ўлаётганда — кулябман!"
Бундан ташқари Хлл аср Шотландия манбаларига оид „Каракумал“ номли шеърда Рагнарнинг сўнги онлари қандай кечганлиги мадҳ қилинади[4].

Воқеалар ривожи ва Рагнар сулоласи

Отасининг ўлим хабарини эшитган Рагнарнинг ўғиллари қасос олиш баҳонаси остида бутун Викингларни Англияга сафарбар қилади. Бу ҳақида турли хил маълумотлар бизгача етиб келган. Ягона ҳақиқат шундаки, Рагнарнинг ўғли Ивар Англияга бориб, деярли бутун оролни талон-торож қилиб ташлайди. Ва отасининг қотили, қирол Æллага қарши жанг олиб боради ва уни енгиб, ўзини асир қилиб олади. Шундан сўнг Викинглар орасида жуда ҳам машҳур бўлган қийноқ усули — „Блодорн“ орқали азоб бериб ўлдиради. Викингларда одат тусига кирган Блодорн (қонли бургут) номли қийноқ усули — илк ўрта асрлар Ғарбий Европа аҳолисини даҳшатга солиб келганлиги манбаларда қайд этилган. Бунда ўлимга ҳукм қилинган кишининг қовурғалари тириклигидаёқ кесиб очилади. Қовурғалари очилган маҳкумнинг ҳолати бургутга ўхшаб кетганлиги туфайли Викинглар унга „Блодорн“ деб ном беришган эди.
Истило вақтида Шарқий Англия қироли Эдмунд қўлга олинади ва қатл қилинади. Бу жанглар Буюк Алфред даври ва ундан сўнг олиб бориладиган кенг қамровли „Англосаксон-Викинг урушлари“нинг бошланиши эди холос. Рагнарнинг Франсияга қарши олиб борган истилолари Викинглар учун одат тусига киради. Франклар бундай оғир вазиятда христиан динини қабул қилган Викингларга ер бериш сиёсатини олиб боради. Шу тариқа Нормандияда узоқ вақт ҳукмронлик қиладиган Роллолар сулоласи вужудга келади. Лодброк (Лоðбрóк) хонадони эса бутун Скандинавия ўлкаларига тарқалиб кетади. Масалан: „Рагнарссон хонадони“ (Норвегияда), „Лутфҳеасон хонадони“ (Швецияда), „Сигурдсон хонадони“ (Данияда) каби бир қанча сулолаларни мисол тариқасида келтириб ўтиш мумкин.
Манбалар
- ↑ Бутлер, Жош „Тҳе Реал Рагнар Лотҳброк.“ Ҳисториc УК. Ретриэвед 21 Април 2020.
- ↑ Толкиэн, Чристопҳер; Турвилле-Петре, Г., муҳ. (1956). „Ҳерварар Сага ок Ҳеидрекс“ (ПДФ). Викинг Соcиэтй фор Нортҳерн Ресеарч. Лондон. 68–9-бет.
- ↑ Форте, Ангело; Орам, Ричард; Педерсен, Фредерик (2005). Викинг Эмпирес (Фирст эд.). Cамбридге Университй Пресс. ИСБН 978-0521829922
- ↑ Şиирин аслı ве терcüмеси[сайт ишламайди] 11 Теммуз 2015 тариҳинде Wайбаcк Мачине ситесинде арşивленди. (Норвеççэ) (İнгилизcе) 28 Март 2013 тариҳинде эриşилмиşтир
Қўшимча адабиётлар
- Дуcкетт, Элеанор С (1988). Cаролингиан Портраиц: А Студй ин тҳе Нинтҳ Cентурй. Университй оф Мичиган. ИСБН 978-0-472-06157-0.
- Ҳаррисон, Марк. Викинг Ҳерсир 793–1066 АД. Оспрей Публишинг, 1993. ИСБН 978-1-85532-318-6.
- Ҳолман, Катҳерине. Ҳисториcал диcтионарй оф тҳе Викингс. Ланҳам, Марйланд: Сcареcроw Пресс, 2003. ИСБН 978-0-8108-4859-7.
- Жонес, Гwйн (2001). А Ҳисторй оф тҳе Викингс. Охфорд Университй. ИСБН 978-0-19-280134-0.
- Коҳн, Георге C.. Диcтионарй оф Wарс, 2006. ИСБН 978-1-4381-2916-7.
- Магнуссон, Магнус. Тҳе Викингс: Воягерс оф Дисcоверй анд Плундер. Оспрей Публишинг, 2008. ИСБН 978-1-84603-340-7.
- Саwер, ПҲ (2001). Иллустратед Ҳисторй оф тҳе Викингс. Охфорд Университй. ИСБН 978-0-19-285434-6.
- Сахо Грамматиcус. Геста Данорум, Транслатед бй Петер Фишер, Cамбридге: Д. С. Бреwер, 1980. ИСБН 978-0-85991-502-1.
- Сöгуброт аф ноккрум форнконунгум, c. 1200.
- Спрагуэ, Мартина. Норсе Wарфаре: тҳе Унcонвентионал Баттле Стратегиэс оф тҳе Анcиэнт Викингс. Неw Ёрк: Ҳиппоcрене Боокс, 2007. ИСБН 978-0-7818-1176-7.