Раҳат Какажанович Жапаров (туркманча: Раҳат Какажаноwиç Жапароw; 22-январ, 1996-йил, Мари) – туркман футболчиси, дарвозабон позициясида ўйнайди. Туркманистон терма жамоасида ўйнаган.

Раҳат Жапаров
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Раҳат Какажанович Жапаров
Таваллуд санаси 1996-йил 22-январ (1996-01-22) (30 ёш)
Таваллуд жойи Мари, Туркманистон
Бўйи 196 cм (6 фт 5 ин)
Амплуаси Дарвозабон

Фаолияти

Футбол билан 7 ёшида Ашхободдаги ўсмирлар спорт мактабида шуғуллана бошлаган. Россияда олий маъумот олаётганда у „Домодедово“ жамоаси футболчиси сифатида қайд этилган. У Туркманистондаги профессионал фаолиятини 2018-йилда Копетдаг жамоаси таркибида бошлаган.

2020-йил март ойида Жапаров Қирғизистоннинг „Абдиш-Ота“ жамоаси билан шартнома имзолади ва Қирғизистонга кўчиб ўтди[1]. 2020-йил 7-август куни Жапаров асосий таркибдаги дебютини Қирғизистон чемпионати доирасидаги „Алай“ билан ўйинда (1:1) ўтказди[2].

2021-йил бошида унинг Ўзбекистон Про лигасида иштирок этаётган "Бухоро" клубига ўтиши эълон қилинган эди. 2021-йил 21-апрел куни Ўзбекистон кубоги доирасидаги „Динамо“га қарши ўйинда (1:1) „Бухоро“нинг асосий жамоаси сафида дебют қилди[3][4]. У 2021-йилнинг июлида клуб билан шартномасини бекор қилиб, клубни тарк этди. Мавсумнинг биринчи ярмида Жапаров 2 та ўйин ўтказиб, жами 8 та гол ўтказиб юборди[5].

2021-йилнинг август ойида у эркин агент сифатида Тожикистоннинг ССКА (Душанбе) клубига ўтиб, йил охиригача шартнома имзолади[6]. 2021-йил 20-август куни у ССКА сафида 2021-йилги Тожикистон чемпионати 17-тури доирасидаги „Хўжанд“ га қарши ўйинда бир гол ўтказиб юборди[7].

2022-йил 13-январда Джапаров Абдйш-Атага қайтиб келди ва клуб билан бир йиллик шартнома имзолади[8][9].

Жамоа

Туркманистон ёшлар терма жамоасида ўйнаган. 2015-йил январ ойида у илк бор Туркманистон ёшлар терма жамоасига 2015-йилги Ҳамдўстлик кубогида иштирок этиш учун чақирилди[10]. Турнирда 2 та ўйин ўтказди[11].

2019-йилдан Туркманистон терма жамоасига жалб эта бошлади.

Ютуқлар

Жамоа

ССКА Душанбе

  • Тожикистон чемпионатининг бронза медали совриндори (1): 2021

Шахсий

  • Тожикистон чемпионатида мавсумнинг энг яхши дарвозабони: 2021[12][13]

Манбалар

  1. ↑ „Ата Гельдыев и Рахат Джапаров продолжат карьеру в чемпионате Кыргызстана | Спорт“. 2020-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-август.
  2. ↑ „Вратарь Рахат Джапаров дебютировал в чемпионате Кыргызстана по футбоу | Спорт“. 2020-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-август.
  3. ↑ „Матч Репорт оф ПФК Бухоро вс ПФК Динамо — 2021-04-20 — Ўзбекистон Кубоги — Глобал Спорц Арчиве“. 2021-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-август.
  4. ↑ „Рахат Джапаров дебютировал в официальном матче за «Бухару» | Спорт“. 2021-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-август.
  5. ↑ Бухара, борющаяся за победу в Про Лиге, также.. | ФК „Нурафшон“ | ВК
  6. ↑ „Рахат Джапаров продолжит карьеру в чемпионате Таджикистана“. 2021-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-август.
  7. ↑ „Туркменский вратарь дебютировал в чемпионате Таджикистана“. 2021-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-сентябр.
  8. ↑ „Туркменский вратарь Джапаров вернулся в чемпионат Кыргызстана по футболу | Спорт“. 2022-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-март.
  9. ↑ „Ракҳат Зҳапаров - профиль игрока 2022 | Трансфермаркт“. 2022-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-март.
  10. ↑ „Экс-футболист казанского «Рубина» усилит состав туркменской сборной на Кубке Содружества-2015“. 2015-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-июн.
  11. ↑ Джапаров Рахат – Вратар. Дата обращэния: 13 августа 2020. Архивировано 9 сентября 2016 года.
  12. ↑ „Рахат Джапаров стал лучшим вратарем чемпионата Таджикистана | Спорт“. 2022-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-март.
  13. ↑ „Футбольная лига Таджикистана определила лауреатов сезона-2021 – Федерация Футбола Таджикистана“. 2022-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-март.