Rahela Ahmadiy
Раҳела Аҳмадий эронлик сиёсий маҳбус ва Сабо Корд Афшарийнинг онасидир[1]. У 2019-йил 10-июлда[2] қизи ҳибсга олингани ва у билан ёмон муомала қилинишига қарши норозилик билдиргани учун ҳибсга олинган[3]. Унинг қизи бундан бир ой аввал Эроннинг мажбурий ҳижоб қонунига қарши норозилик билдиргани учун ҳибсга олинган эди[4][5].
Ҳибсга олиниши ва айбловлар
Аҳмадийнинг қизи, Сабо Корд Афшарий 2019-йил 1-июнда Эроннинг мажбурий ҳижоб қонунига қарши Оқ чоршанбалар норозилик аксиясида қатнашгани учун ҳибсга олинган[6]. Эрон Миллий қаршилик кенгаши хабарларига кўра, Аҳмадий „сўнгги ҳафталарда видео орқали иқрорлик баёнотини беришдан бош тортгани учун унинг қизи Сабо Корд Афшарийга босим ўтказиш мақсадида“ ҳибсга олинган. „Баъзи манбаларга кўра, хоним Аҳмадий фақат қизи камера қаршисида иқрор бўлса, озод қилиниши айтилган.“[7]. Қамоқхона маъмурияти бундан аввал ҳам Афшарийни бир кишилик камерада сақлаган ҳолда, уни иқрорликка мажбурлашга уринган эди[8].
Аҳмадий „миллий хавфсизликка қарши фитна уюштириш ва тил бириктириш“ айблови бўйича 4 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган[9]. У „одамларни бузуқлик ёки фоҳишаликка ундаш“ айбловидан оқланган; бу айблов Эронда ҳижоб тақмайдиган аёлларга кўпинча қўйилади[2]. Кейинчалик унинг жазо муддати 2 йил 7 ойгача қисқартирилган[9].
Қамоқда сақланиши ва соғлиқ билан боғлиқ ташвишлар
Аҳмадия Эвин қамоқхонасида сақланган[9]. Қамоқда бўлган даврида унинг соғлиғи борасида жиддий хавотирлар мавжуд эди[10]. 2020-йил март ойида у қулоқ яллиғланишига чалинган[1]. Онаси 2021-йил июл ойида вафот этганидан кейин, унинг бел умуртқа диски оғриғи кучайиб[1], у ёрдамсиз юра олмайдиган ҳолга келган[10]. Шунингдек, унинг қалқонсимон без билан боғлиқ хасталиги бор бўлиб, бу уни инфексияларга нисбатан янада заиф ҳолатга келиб қолишига сабаб бўлган[10]. 2022-йил 16-февралда у CОВИД-19га чалингач, тиббий таътилга чиқарилган[11]. Пандемия даврида Эвин қамоқхонасининг аёллар бўлимида тиббий хизматлардан фойдаланиш чекланганлиги[1] ва Эрон қамоқхона маъмурияти сиёсий маҳбусларни тиббий ёрдамдан маҳрум этаётгани борасида хавотирлар мавжуд эди[10].
Раҳела Аҳмадий ва унинг қизи 2023-йил феврал ойида озод қилинган[12].
Халқаро муносабатлар
Озодлик ташкилоти Аҳмадий ва Афшарий номидан Асоссиз ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳга петитсия топширган[13]. Ишчи гуруҳ уларнинг ҳибсга олиниши халқаро ҳуқуқни бузишини аниқлаган[14].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „РАҲЕЛЕҲ АҲМАДИ“. Иран Присон Атлас. Унитед4Иран. Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
- ↑ 2,0 2,1 „Раҳеле Аҳмади“. Унитед Статес Cоммиссион он Интернатионал Религиоус Фреэдом. Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
- ↑ „Имприсонед Мотҳер Демандс Жустиcе фор Аcтивист Даугҳтер“. Радио Фарда (2020-йил 6-июн). Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
- ↑ „Политиcал присонер Саба Корд Афшари тҳреатенед то деатҳ ин Қарчак Присон“. НCРИ Wомен Cоммиттеэ. Натионал Cоунcил оф Ресистанcе ин Иран (2021-йил 7-сентябр). Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
- ↑ „РАҲЕЛЕҲ АҲМАДИ“. Фронт Лине Дефендерс. Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
- ↑ „ПРИСОН СЕНТЕНCЕ ОФ САБА КОРД АФСҲАРИ РЕДУCЕД ТО ФИВЕ ЕАРС“. Фронт Лине Дефендерс. Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
- ↑ „Раҳелеҳ Аҳмади аррестед фортй дайс афтер даугҳтер’с аррест“. НCРИ Wомен Cоммиттеэ. Натионал Cоунcил оф Ресистанcе оф Иран (2019-йил 11-июл). Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
- ↑ „Иран: Cруэл cампаигн то эхтраcт пропаганда ‘cонфессионс’ фром протестерс агаинст cомпулсорй веилинг“. Амнестй Интернатионал (2019-йил 15-июл). Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
- ↑ 9,0 9,1 9,2 „Неw cасе филе фор Раҳелеҳ Аҳмади ин присон“. Риссмаан (2021-йил 20-ноябр). Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
- ↑ 10,0 10,1 10,2 10,3 „Раҳелеҳ Аҳмади суфферс фром поор ҳеалтҳ, фоллоwинг ҳер мотҳер’с деатҳ“. НCРИ Wомен Cоммиттеэ. Натионал Cоунcил оф Ресистанcе ин Иран (2021-йил 17-июл). Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
- ↑ „Cивил Аcтивист Раҳелеҳ Аҳмади Грантед Фурлоугҳ Афтер Cонтраcтинг CОВИД-19“. ҲРАНА. Ҳуман Ригҳц Аcтивисц ин Иран (2022-йил 16-феврал). Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
- ↑ „Иран: Wомен’с Ригҳц Аcтивист Саба Корд Афшари Релеасед фром Присон“. Фреэдом Ноw. Қаралди: 2023-йил 22-май.
- ↑ Адам Лҳедмат; Агатҳе Фортин; Виcториа Кинг; Андреw Понтано; Делпҳине Строҳл „ПЕТИТИОН ТО: УНИТЕД НАТИОНС WОРКИНГ ГРОУП ОН АРБИТРАРЙ ДЕТЕНТИОН Ин тҳе Маттер оф Саба Корд Афшари & Раҳелеҳ Аҳмади“. Фреэдом Ноw.
- ↑ „Опинионс адоптед бй тҳе Wоркинг Гроуп он Арбитрарй Детентион ат иц нинетй-сихтҳ сессион, 27 Марч – 5 Април 2023“ (2023-йил 15-май). Қаралди: 2023-йил 22-май.